Сурабая бозорида яшил конвертлар сотилади
Индонезиядаги яшил конвертлар (2016)

Яшил конверт (малайча: сампул ҳижау; сампул дуит рая) — Хитойдаги қизил конверт одатининг малайча версияси. Рўза ҳайитида Малайзия, Бруней, Сингапур ва Индонезиядаги мусулмонлар ўзларининг уйларига ташриф буюрган меҳмонларга пул солиб тарқатадиган коверт. Яшил ранг Ислом динида муқаддас ранглардан бири ҳисобланиб, пайғамбар Муҳаммаднинг энг севган ранги айнан яшил ҳисобланган. Шунингдек, яшил ранг Исломда жаннат тушунчаси билан ҳам боғлиқ. Рўза ҳайити чоғида меҳмонларга яшил конвертларни тарқатиш ғояси исломий закот тушунчасига асосланган бўлиб, бунда ҳар бир мусулмон ўз бойлигининг камида 2,5 фоизини муҳтожларга бериши шарт. Бироқ малайликлар бугунги кунга келиб, бундай яшил конвертларни нафақат муҳтожларга, балки ўрта ва юқори синфга мансуб меҳмонларга ҳам тарқатадилар. Яшил конвертдаги пул уй эгасининг қурбидан келиб чиқиб берилади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Cард гифт гуиде“. 2021-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 19-июн. Туэсдай, 18 Жуне 2019