Yashma
Яшма (араб.) — кремнийли чўкинди тоғ жинси. Асосан, халседон ҳамда таркибида калсий карбонатлари ва гилтупроқ аралашмаси бўлган кварснинг микроскопик доналаридан ташкил топган. Я.нинг келиб чиқиши метасоматизм жараёни ва кремнийли чўкиндиларнинг метаморфик ўзгариш жараёни билан боғлиқ. Таркибига кўра: кварсли асл Я.; кварсли, кварсхалседонли яшмоидлар; кварсдала шпатли Я. кўринишл и жинсларга бўлинади. Ранги сариқ, қизил, яшил, кулранг. Кўпинча тўлқинли, доғ ва йўлйўл кўринишдаги турфа рангда учрайди. Қаттиқлиги 5,5—7; яхши силлиқланиш хусусиятига эга. Шаффоф эмас. Текстураси бўйича яхлит, йўлйўл, сфероид шакллиларга ажратилади. Айниқса, турли рангли тасвир (пейзаж) кўринишидаги турлари қимматли ҳисобланади. Я. қатлам ва линза кўринишида бўлиб, қаватларнинг қалинлиги ўнлаб ва юзлаб метр бўлади. Я. Ўзбекистон, Россия (Урал, Олтой), Украина ва бошқалар жойларда учрайди. Я.нинг яхши силлиқланадиган турлари қадимийдан безак тоши сифатида ишлатилган. Ҳоз. вақтда безак тоши, қоплама сифатида ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришда ва техник мақсадларда ишлатилади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |