Yashpal
| Яшпал | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
3-декабр 1903-йил Фирозпур, Шарқий Панжоб, Ҳиндистон |
| Вафоти |
26-декабр 1976-йил (73 ёшда) Лакнау, Лакнау, Ҳиндистон |
| Касби | ёзувчи |
| Мукофотлари | Ж. Неру мукофоти |
Яшпал (12-март, 1903, Фирўзпур — 25-декабр, 1976, Лакнав) — ҳинд ёзувчиси. Ҳиндий тилида ижод қилган. Миллий озодлик ҳаракатида қатнашганлиги учун бир неча бор қамалган (1932— 38).
Ижоди
Дастлабки ҳикояси — „Қафасдан қутулиш“ (1939, қамоқда ёзилган). Яшпал ҳикояларида мамлакатдаги ижтимоий нуқсонлар фош қилинган. Яшпал „Хоин“ (1943), „Бир партиядаги ўртоқ“ (1946), „Инсоний қиёфа“ (1949), „Амита“ (1956), „Сохта ҳақиқат“ (195860), „Ўн икки соат“ (1963) каби қисса ва романларида ҳинд халқининг мустақиллик йўлидаги кураш ва ютуқларини тасвирлаган. Яшпалнинг дастлабки романи „Хоин“да Иккинчи жаҳон урушининг бошларидаги, фашистлар ва мустамлакачиларга қарши кураш кучайиб бораётган даврдаги Ҳиндистон акс этган. Унинг бош қаҳрамони, ҳарбий госпитал врачи Кҳанна тақдир тақозоси билан Самарқандга келади, санаторийда ишлайди, ўзбек қизи билан самимий дўстлашади.
Яшпал песа, танқидий ва публицистик мақолалар ҳам ёзган. А.Мухтор, Б. Кербобоев ва бошқаларнинг асарларини ҳиндий тилига таржима қилган. Панжоб штати адабий мукофоти (1956) ҳамда Ж. Неру мукофоти лауреати (1969). Асарлари кўплаб тилларда, жумладан, ўзбек тилида нашр этилган.
Манбалар
- Кул босган чўғлар, Т., 1970.
Адабиёт
- Чаухан Ш., Очерк истории литератури хинди, М., 1960;
- Челишев Й., Современная индийская литература, М., 1981.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |