Yasmiq
Ясмиқ, адас — дуккакдошлар оиласига мансуб бир йиллик донли ўцимон ўсимлик туркуми, дон экини. Ўрта денгиз, Кичик Осиё, Закавказе ва Ўрта Осиёда 10 тури тарқалган. Я.нинг оддий хўраки турининг йирик уруғли ва майда уруғли навлари қадимдан Европа мамлакатларида, Шимолий Африка, Колумбия, Чили, Россия ва бошқалар мамлакатларда экиб келинади (Ўзбекистонда ХХ асрнинг 50-йилларига қадар кўп экилган). Я.нинг илдизи ўқилдиз, бўйи 60—70 см. Барги мураккаб, жуфт пацимон, учида жингалаклари бор. Гуллари майда, пушти, бинафша, кўк, кўпинча оқ, барг қўлтиқларига 2—4 тадан жойлашган, ўзидан чангланади. Меваси дуккак, уруғи юмалоқ, сариқ, пушти, яшил, жигарранг. 1000 уруғи вазни 20—65 г. Уруғи таркибида 2 3 3 2 % оқсил (оқсил миқдорига кўрадуккакли экинлар ўртасида саядан кейинги ўринда туради), 0,6—2,1% ёғ, 47—70% крахмал, 2,3—4,4% кул, 2,44,9% клетчатка, шунингдек, ВрВ2витаминлари бор. Йирик уруғли Я. донидан таомлар тайёрланади (тез ва эзилиб пишади), ун ва ёрма ишлаб чиқарилади, уни колбасаларга қўшилади, майда уруғли Я. дони, умуман кўк массаси, тўпони чорва моллари учун қимматли озуқа ҳисобланади. Я. баҳори, иссиқсевар, намсевар, қисқа кун ва узун кун ўсимлиги. Уруғи 4—5° (8—10 кун)да униб чиқади. Навига қараб ўсув даври 80—120 кун. Қисқа муддатли қорасовуқлар (—8°)га чидамли. Эрта баҳорда кенг қаторлаб экилади. Ҳосили поянинг ўрта ва пастки қисмидаги дуккаклар сарғайганда ўрилади. Ҳосилдорлиги 20—22 с/га (баъзан 30—35 с/га).
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |