Ясол (туркийча яса — сафга тизиш) —болб на гап бу мутахассислар эътироф этилган нисбий Соҳибқирон асосни ташкил қилган отлиқ аскарлар билан бир қаторда пиёдалар ҳам хизмат қилган соҳибқирон шарқда биринчилардан бўлиб армияга бўлинмалар бўлиб Қримни жойлаэтириб болб улардан эркаклар билан бир сатрда турган қаҳрамонлик матонат намуналарини кўрсатган Шарқ мамлакатлари, хусусан, Ўрта Осиёда қўшиннинг ҳарбий сафар ҳамда жанг майдонида эгаллаган жанговар тартиби. Тарихий маълумотларнинг шаҳодат беришича, ҳар бир ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг Я.даги доимий ўринлари олдиндан белгилаб қўйилган. Я.даги қатъий тартибинтизомни ҳеч ким ўзбошимчалик билан бузиш ҳуқуқига эга бўлмаган. Вақт ўтиши билан Я. ҳам такомиллаштирилган, унинг гузилмаси мураккаб тус олган. Иккинчи Турк хоқонлиги ижтимоий, сиёсий, маданий турмуш тарзини акс эттирувчи қадимий туркий рун битикларидан хоқонлик қўшинининг Я.и қуйидаги тарзда бўлганлигини, яъни у, асосан, елма, қараку (аванпост, соқчи гуруҳ), йизак, илки су (авангард, илғор қисм), ўнг (ўнг қанот) ва сўл (чап қанот) қисмлардан иборатлигини илғаб олиш мумкин. Қўшин маркази ва арергардининг мавжуд бўлгани, уларнинг қандай номланганлиги ҳақида бирон фикр айтиш мушкул. Марказда ядак (пиёдалар), ўқчи (камонкашлар) ва йўртуғ (оғир қуролли суворийлар) жойлашган. Мазкур Я. анъанавий 5 қисмдан ташкил топган жанговар тартибнинг типик намунаси ҳисобланади.

Амир Темур жаҳон ҳарбий санъати тарихида биринчи бўлиб жанггоҳда қўшинни 7 бўлакка тақсимлаган ҳолда жойлаштиришни жорий қилган (қаранг Жанговар тартиб, Темурийлар ҳарбий санъати).