5
Ясси дарёси

Ясси — Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги дарё. Қорадарёнинг ўнг ирмоғи. Узунлиги 122 км. Фарғона тизмасининг ғарбий ён бағридан, Болсун тоғидан 2,5 км ғарбда, 3500 м баландликда бошланади. Ҳавзасининг майд. 2620 км². Қор сувларидан тўйинади. Қорадарёга Ўзган шаҳридан 12 км қуйироқда қўшилади. Асосий ирмоқлари: Улуғчат, Зиндонсу, КичикҚўшбулоқ, Дўнғузтов, Зергер (ўнгдан) ва Кўлдук (чапдан). Кўлдук сойининг қўшилишидан қуйироқда дарё суви суғориш каналлари орқали тақсимланади. Ўртача йиллик сув сарфи Саломалик қишлоғи ёнида 42,2 м³/сек. дан 9,52 м³/сек.гача; Ўзган шаҳри ёнида 75 м³/сек. дан 16,8 м³/сек. гача ўзгаради. Тўлинсув даври март—августда.