Yassitepa
Qiyofa
Ясситепа, Яссидепе — Туркманистондаги Қааҳқа аҳоли пунктидан 9 км шим.ғарбда жойлашган қадимий манзилгоҳ харобаси (мил. ав. 4-минг йиллик). 1950—51 йилларда С.А.Ершов ва 1952-йил Б.А.Куфтинлар томонидан тадқиқ этилган. Хом ғиштдан қурилган турар жойлар, хўжалик бинолари қолдиклари чиққан; геометрик нақш билан безатилган сопол идишлар, суяк бигизлар, ўғиртошлар, лойдан ясалган санам, мис буюмлар синиқлари топилган. Турар жой деворида қалин қилиб қора ва қизил бўёқ билан бўялган деворий расм қолдиқлари сақланган. Бу расм Ўрта Осиё ҳудудида энеолит даврида шаклланган деҳқончиликкўчманчилик маданиятидан қолган энг қадимий деворий расм ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |