Ятрокимё — алкимёнинг алоҳида йўналиши (тиббиёт кимёси), ХВИ—ХВИИИ асрлар тиббиётида пайдо бўлди. Я.нинг асосчиси немис шифокори ва табиацҳуноси Т.Парацелс. Я. намояндалари организмда содир бўладиган жараёнлар кимёвий ҳодисалардан иборат, касаллик эса кимёвий мувозанатнинг бузилишидан келиб чиқади, деб тушунтирганлар ва беморларни даволашда кимёвий моддаларни ишлатишни буюрганлар.