Yaunde
Яунде — Камерун пойтахти (1960-йилдан). Марказий провинсиянинг маъмурий маркази. Аҳолиси 800 минг киши (2001). Шаҳар тропик ўрмон орасидаги ясситоғликда, 750 м баландликдаги "этти тепалик"да жойлашган. Иқлими экваториал, январнинг ўртача температураси 22,8°, июлда 20,7°, йиллик ёғин 1600 мм. Мамлакатнинг йирик транспорт йўллари чорраҳаси. Океан орқали келтириладиган юклар шаҳардан мамлакат ичкариси, Марказий Африка Республикаси ва Чадга ташилади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Озиқ-овқат (какао мойи ишлаб чиқариш, пиво пишириш, тамаки фабикаси ва бошқалар) ва ёғочсозлик корхоналари мавжуд.
Шаҳарга 1888-йилда немисларнинг ҳарбий пости сифатида асос солинган. 1919-йилдан Франсиянинг Шарқий Камерун мулкининг, 1946— 60 йилларда Франсия бошқаруви остидаги БМТ васийлигидаги ҳудуднинг маъмурий маркази. Шаҳар замонавий режа асосида қурилган. Я.да ҳукумат муассасалари, банклар жойлашган. Университет, илмий текшириш институтлари, кутубхона ва музейлар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |