Яхмалак — конки ва чанада учиш учун мўлжалланган усти текис муз майдон. Спорт яхмалаги ва оммавий учиш яхмалаги мавжуд. Спорт яхмалагида конкида югуриш ва чана спорти, конкида фигурали учиш, хоккей бўйича ўқув машғулотлари ва мусобақалари ўтказилади. Оммавий Я. фаол дам олиш жойи ҳисобланади. Тайёрлаш усули бўйича табиий (қишда табиий хрвузларда ташкил қилинади), сув қуйилиб тайёрланадиган (спорт майдонлари, стадион ва шаҳрик.да) ва сунъий (махсус совитувчи қурилма ёрдамида ташкил қилинади) Я.лар мавжуд.