Yaxna
Яхна (форс-тожик — совутилган) — қадимий таомлардан бири. Дастлаб олов кашф қилиниб, қозон пайдо бўлганидан кейин сувда қайнатиб пишириб совитилган ҳолда истеъмол қилинадиган таомлар; совитилган ичимликлар. Яхна таомларга ҳайвонот масаллиқларидан тайёрланадиган қази, қарта, қорин, хасип, думба-жигар, калла-поча, сутли ўпка, лиқлиқ, яхна гўшт ва бошқалар киради. Яхна овқатларни сабзавотлардан ҳам тайёрлаш мумкин. Яхна гўшт тайёрлаш учун яхлит гўшт бўлаклари қайнаб турган сувга ёки шўрвага солинади, 1 — 1,5 соат милдиратиб қайнатилади, қозонга туз, арчилган бутун пиёз, сабзи, саримсоқ ва бошқа солинади. Гўшт пишгач, сувдан олиниб, ҳавода совитилади, қаламлаб ёки япроқлаб кесиб, мурчли пиёз ёки сабзавотлар билан дастурхонга тортилади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |