Yaxob
Яхоб — тупроқда нам захирасини ҳосил қилиш ва экиннинг униб чиқиши ва нормал ривожланиши учун шароит яратиш мақсадида ҳайдалма ерларга, боғлар ва токзорларга қиш, эрта баҳорда сув бериш. Ёғин миқдори етарли бўлмаган (йилига 250 мм дан кам) раёнларда қўлланади. Я. грунт сувлари 3 м дан чуқур жойлашган автоморф тупроқларда яхшироқ самара беради. Турли даражада шўрланган гидроморф тупроқларт Я. шўр ювиш вазифасини бажаради. Баъзи жойларда (енгил ва қатлами юпқароқ тупроқпарда) Я. экиш олдидан ўтказилади (экиш олдидан сув бериш). Я. текис ерларда марза олиниб, нишабли ерларда айланма ёки дандана ариқ солиб берилади. Я. техникаси вегетацион сув бериш техникаси билан деярли бир хил. Я. нормаси турлича бўлади: тагзамини қум ёки шағал бўлган 0,5–1 м қалинликдаги тупроқларда 1000–1800 м³/га, қалин автоморф тупроқларда 2500 м5/га гача боради (қаранг Ер шўрини ювиш).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |