Yaxsuv
| Яхсув | |
|---|---|
|
| |
| Давлат | |
Яхсув — Тожикистон Республикаси Хатлон вилоятидаги дарё. Панж Қизилсувининг чап ирмоғи. Бошланишида Мужнакион деб аталади. Ҳазратишо тизмасининг ғарбий ён багридан 3580 м баландликда, кичкина музликдан бошланади. Уз. 160 км, сув йиғиш ҳавзаси майд. 2710 км². Асосий ирмоқлари: Дондушкан, Обисурх. Обишўр, Обикаптархона, Кўлобдарё. Қор сувларидан тўйинади. Фев. охиридан июнгача — тўлинсув даври. Ўртача кўп йиллик сув сарфи (Карбостонак қишлоғи ёнида, бошланишидан 70 км, қуйилишидан 90 км да) 34 м³/сек. Ўртача йиллик сув сарфи 79,5 м’/сек. дан (кўп сувли 1969-йил да) 17,1 м³/сек. гача (кам сувли 1947-йил да) ўзгаради. Суви юқори даражада лойқаланган. Дарё йилига 2600 т оқизиқлар|оқизиқ]] келтиради. Карбостонак қишлоғидан қуйироқда қурилган сув тақсимловчи иншоот орқали дарё суви экинзорларни суғоришга сарфланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Гидрологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |