Yayla
Яйла (туркча — ёзги яйлов) — Қрим тоғлари таркибидаги қатор ясси платосимон тепалар. Бал. 1545 м гача (РоманКош тоғи). Айрим Я.лар махсус ном билан аталади: Бабуган Я., АйПетри Я.си, Ялта Я.си; шарқий қисмида бал. 700 м гача бўлган Чатирдоғ, Қораби, Демержи Я. лари ва бошқалар Баъзан, Қримдаги барча ёзги тоғ яйловларини Я. деб атайдилар. Юқори юра даврининг оҳактошларидан ташкил топган. Я.нинг ясси ўрмонсиз тошли юзаларида кўплаб карст воронкалари учрайди. Я.ларда Қрим ярим оролнинг бошқа қисмларига нисбатан температура пастроқ, ўртача йиллик температура 4—6°. Июлнинг ўртача температураси 15°, январ
ники —4°. Йилига 600–1000 мм ёғин тушади. Ён бағирларида, айниқса, шим.да тоғўрмон ландшафтлари мавжуд. Я.лар яйлов сифатида ва туризм мақсадларида фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |