Нитроселлулозали елим.
Полипропилен.
Елимдан ишланган буюмлар.

Елим — асосан суюқланган юқори молекулар анорганик, кўпинча органик моддалар ёки уларнинг эритмалари. Турли материалларни бир-бирига ёпиштириш учун ишлатилади. Елим таркибида қотирувчи моддалар ва қўшимчалар, мас, тўлдирувчилар, эритувчилар, стабилизаторлар, пластификаторлар, эластификаторлар бўлади. Қўшимчалар елимнинг қовушкоклигини, қотиш тезлигини, мустаҳкамлигини, қаттиқлигини, иссиққа ва совуққа чидамлилигини оширади. Елим суюк (эритмалар, эмулсиялар, якка мономерлар), қуюк ёки қаттиқ (донадор, унсимон, ипсимон) бўлиши мумкин. Елимлар оддий, конструксион (машиналар, учувчи аппаратлар, қурилиш конструксиялари ва бошқани йиғишда қўлланадиган) ва махсус (ёпишкок тасмалар) турларга ажратилади. Бундан ташқари, улар табиий ва синтетик бўлади. Табиий елим ҳайвонлар ва ўсимликлар (крахмал) маҳсулотларидан олинади. Аксариси намликка чидамсиз, о'з кучини анча тез йўқотади, чирийди. Ёғоч, қоғоз ва бошқа буюмларни элимлаш учун қўлланади. Синтетик елим (смола) — полимерлар эритмаси, эмулсияси, шунингдек, эритувчи қўшилмаган смолалардан иборат. Намлик, иссиқ-совуққа, ҳар хил температура, мойлар, суюқ ёнилғилар, турли замбуруғлар таъсирига яхши чидайди. Металл, чинни, ёғоч, фанер, пенопласт, пластмассалар, органик оиналарни элимлаш учун ишлатилади. Резина елим — каучуклар (табиий ва синтетик) ёки резинали аралашмаларнинг органик эритувчилари (асосан, бензин)даги эритмаси. Резинани металлга, ёғочга, сементга ёпиштиришда ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар