Yelin
Qiyofa

Елин (убер) — урғочи ҳайвонларнинг сут безлари. Чўчқаларда якка-якка, бошқа чорва молларида ташқи томондан умумлашган, аммо ички томондан пардалар билан ажралган. Сигирларда тўрт, қўй ва эчкиларда икки паллали ва шунча сўрғичли бўлади. Ҳар қайси сут бези қон томирлари, нерв, ёғ тўқималари ва безли паренхималардан иборат. Сўрғич каналларини халқасимон мушак тўқима беркитиб туради. Е. териси майин жун билан қопланган. Е. ҳажми, шакли, узунлиги ва кенглиги бўйича баҳоланади. Косасимон Е.ли сигирлар маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Массаж қилиш орқали Е.ни ривожлантириш мумкин (Е.да сут ҳосил бўлиши ҳақида Сут, Соғим даври; Е. касалликлари ҳақида Мастит мақолаларига қ.). [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |