Yem
Ем — 1) молларга бериладиган тўйимли озуқа. Чорвачиликда сули, арпа, маккажўхори, оқ жўхори, буғдой, қора буғдой, соя, вика, нўхат донлари ва б. Е. ўрнида ишлатилади. Е. бўладиган донлар таркибида 75% гача углеводлар, 12% протеин, 2—5% ёғ, 1—4% минерал моддалар ҳамда В гуруҳига мансуб витаминлар мавжуд. 100 кг Е.да 38—133 озуқа бирлиги, 6,7—14,2 кг ҳазм бўлувчи протеин бор. Барча ҳайвонлар ва паррандаларга Е. аралаш ем ва ем аралашмаси кўринишида берилади. Е.нинг тўйимлилигини ошириш мақсадида кепак, кунжара, пиво, спирт, шакар заводлари чиқити, балиқ уни, гўшт уни, гўшт-суяк уни, қон уни ва бошқа. Ем.га аралаштирилади ёки бошқа турдаги озуқаларга Емига . аралаштириб терт қилинади. Ем. енгил ҳазм бўлиши учун майдаланади, туйилади, тегирмонда ун қилиб тортилади, ачитилади ва ҳоказо. Моғорлаган, қўланса ҳидли, қора ёки қўнғир тусдаги, ранги айниган, заҳарли моддалари бўлган дон ва дон маҳсулотларини Ем. ўрнида ишлатиб бўлмайди. Аралаш ем, Емхашак); .[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |