Yemshitepa
Емшитепа — антик шаҳар ҳаробаси. Тиллатепа (Афғонистон) яқинида жойлашган. Майд. 18 га. Е. тарҳи айлана шаклида бўлиб, қалинлиги 10 м, бал. 12 м келадиган мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган. Е. ҳудудидаги маданий қатламнинг қалинлиги 8,5 м га етади. Шаҳар Кушон подшолиги даврида (1—4-асрлар) равнақ топган. Ўрта асрларда шаҳарнинг кичик бир қисмидагина ҳаёт давом этган. Қадимда бу ердан Буюк ипак йўли ўтган. Олимлар (Ш. Камолиддинов)нинг фикрича, антик манбаларда қайд этиб ўтилган қад. Бақтриянинг Сурогана ш. айнан шу ерда жойлашган бўлган.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |