Ена — Германиядаги шаҳар, Тюрингия ерида. Заале дарёси бўйида. Аҳолиси 101 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Темир йўл тугуни. Оптика-механика саноатининг йирик маркази. "Карл Сейс" заводи дунёда оптика асбоблари ишлаб чикарадиган энг катта корхоналардан бири. Асосан, экспорт учун астрономия ускуналари, ёруғлик ва электрон микроскоплар, тиббиёт ускуналари, фотообъективлар, бинокллар, оптик шишалар, дори-дармон ишлаб чиқарилади. Ена университети, планетарий, сейсмология институти, расадхона бор. 1806-йилда Ена яқинида Наполеон қўшинлари Пруссияни мағлубиятга учратган. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил