Ер билими, умумий ер билими — табиий географиянинг бўлими; Ер қобиғининг умумий табиий-географик қонуниятларини ўрганади. Е. б. термини баъзан Ерни планета сифатида ўрганадиган барча фанлар (география, геофизика, геология)га нисбатан ҳам ишлатилади. Бу термин илмий адабиётга немис географи К. Риттер томонидан киритилган. Е. б. ўрнига кўпроқ "Умумий табиий география" термини ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил