Yer tarkibi
Ер таркиби — давлат ер фондининг халқ хўжалиги тармоқлари ўртасидаги тақсимоти, ер турларининг нисбати, салмоғи ва майдон кўрсаткичлари бўйича маълумотлар йиғиндиси. Ўзбекистон Республикасининг яхлит ер фонди қандай мақсадда фойдаланишига қараб қуйидагиларга бўлинади: қишлоқ хўжалиги ерлари; аҳоли пунктлари ерлари (шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқ аҳоли пунктлари ерлари); саноат, транспорт, алоқа ва б.нинг ерлари; табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреацион ва тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган ерлар; ўрмон фонди ерлари, сув фонди ерлари, захира ерлар. Қишлоқ хо'жалиги эҳтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадларга атаб ажратилган ерлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар деб ҳисобланади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |