Yerevan-3
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (2025-02) |
Ереван-3 — ўртапишар бақлажон нави. Арманистон Республикаси сабзавот ва полиз экинлари селексияси тажриба ст-ясида маҳаллий Ереван навидан танлаб олиш йўли билан яратилган (1950). Ўзбекистонда 1953-йилдан экилади. Шакли чўзиқ, силиндрсимон, тик ўсади, бўйи 50—100 см, мевасининг узун 15—30 см, қора, бинафшаранг , пишган даврда тўқ сариқ, сирти силлиқ. Бир дона мевасининг оғирлиги 195—240 г . Таркибида 3,2—4,6% канд, 19% аскорбат кислота, витамин Вр В2 бор. Ниҳоллар униб чиққандан сўнг меваси 123—139 кунда етилади. Ўртача ҳосилдорлиги 400 с/га боради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |