Yermak
Ермак, Ярмоқ (асл исми Василий) Тимофеевич (7—1585.6.8) — казак атамани. Подшо Иван ИВ кўлида хизмат қилган. Сибирга қилган юриши билан Россиянинг Сибирни босиб олишини бошлаб берди. Катта Нўғой ўрдаси хони Урмуҳаммад, Ермак 1581 й. ёзидаунинг 1060 бош отини ҳайдаб кетгани учун Иван ИВ дан Ермакни тутиб беришни сўраб, элчи жўнатади. Иван ИВ рози бўлади. Ермак ўз тўдаси билан Волга бўйларини ташлаб, Кама дарёси ҳавзасидаги туз конлари эгаси катта саноатчи Строгановлар мулкига келишга мажбур бўлади. Строгановлар Ермакдан ўз мулкларини Сибир хони Кучумхонааи қўриқлашни сўрайди. 1582 й. Ермак казаклари билан Сибирнинг ичкарисигача юриш қилади. 1582 й. Иртиш бўйида 3 кунлик (23—25 октябр) жангда Кучумхоннинг қўшинини енгиб пойтахт Қошлик (Тоболскдан 17 км узокликда) ни эгаллайди. Ермак Қошлиқда 2 йил туради. Ермак 100 нафар казаги билан қўшинларни озуқа ва кийим билан таъминлаш учун Иртишнинг юқори оқимига қараб юриб, Бегиш қалъасини эгаллайди. Ермакни катта куч билан таъқиб қилиб юрган Кучумхон унга қарши Кучугай бошлиқ қўшинни жўнатган. 1585 й. 6-августга ўтар тунда тўсатдан қилинган ҳужум натижасида Ермак дружи-наси тор-мор қилинган. Ермак ярадор ҳолда Вагай дарёсидан сузиб ўтиш чоғида чўкиб ўлган. Ермак дружинасининг қолган-қутганлари Қошликни ташлаб қочганлар.
Ад. Никитин Н. И., Освоение Сибири в ХВИИ в., М., 1990; Шуиков В. И., Очерки по истории колонизации Сибири в ХВИИ - нач. ХВИИИ в., М.-Л., 1946; Скринников Р. Г., Сибирская экспедиция Ермака, Новосибирск, 1986.
Наим Норқулов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |