Yevdokiya Kolomitseva
Евдокия Александровна Коломицева (1927-йил 9-март[1], СССР РСФСР Гончаровка қишлоғи — 1985-йил 1-ноябр, СССР Ўзбекистон ССР Андижон вилояти Охунбобоев шаҳри) — совет халқ таълими ва маърифати раҳбари, Андижон вилояти Охунбобоев шаҳри Наримонов номидаги 3-сон ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, Социалистик Меҳнат Қаҳрамони (1978)[2].
| Евдокия Александровна Коломицева | |
|---|---|
| Таваллуди |
1927-йил 9-март |
| Вафоти |
1985-йил 1-ноябр СССР Ўзбекистон ССР Андижон вилояти Охунбобоев шаҳри |
| Фуқаролиги | СССР |
| Касби | ўқитувчи |
| Унвони | Социалистик Меҳнат Қаҳрамони |
| Мукофотлари |
Ленин ордени „Ўроқ ва болға“ Меҳнат Қизил Байроғи ордени „Меҳнат фахрийси“ Оналик медали |
Биографияси
Евдокия Коломицева 1927-йил 9-мартда Воронеж вилояти, ҳозирги Подгорненский тумани Гончаровка қишлоғида рус деҳқон оиласида таваллуд топган. 1936-йилда унинг бутун оиласи Қирғизистонга кўчиб ўтади ва Новопавловка қишлоғида (ҳозирги Чуй вилояти Сўқулуқ туманида жойлашган қишлоқ) яшай бошлайдилар. Коломицева ўша ердаги ўрта мактабда дастлабки таълимини олади[3].
Таълими
1948-йилда Коломицева Фрунзе (ҳозирги Бишкек) шаҳрида жойлашган Қирғизистон Педагогика институтининг биология ва кимё факултетини муваффақиятли тамомлайди. Сўнгра Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани Жданов номидаги колхознинг 18-мактабида ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатади.
Меҳнат фаолияти
Коломицева 1940-йилдан Андижон вилояти Сўфи Қишлоқ (1975-йилдан — Охунбобоев шаҳри, ҳозирги — Жалақудуқ) қишлоғида жойлашган Сталин номидаги 1-мактабда кимё-биология ўқитувчиси сифатида ўқитувчилик фаолиятини давом эттиради. 1950-йилга келиб, Наримонов номидаги 3-мактабга ишга жойлашади. Меҳнат фаолиятининг охирига қадар ушбу таълим муассасасида хизмат қилади. 1962-йилда Андижон Педагогика институтининг сиртқи бўлимини тамомлаб, инглиз тили ўқитувчиси мутахассислигини олади. Узоқ вақт давомида Коломицева, нафақат, биология ва кимё, балки инглиз тилидан ҳам ўқувчиларга дарс бериб келади. Унинг кўплаб шогирдлари вилоят ва Бутуниттифоқ тадбирларида ва кимё фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритади.
СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1978-йил 27-июндаги Фармони билан Евдокия Александровна Коломицевага Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони билан Ленин ордени топширилади. Шунингдек, меҳнат фаолияти давомидаги саъй-ҳаракатлари учун „Ўроқ ва болға“ олтин медали билан ҳам тақдирланган.
Еведокия Коломицева жамиятнинг ижтимоий масалаларида ҳам фаол иштирок этади. Меҳнат фаолияти давомида, шунингдек, Халқ депутатлари Кенгашининг Маҳаллий депутати сайланган.
Вафоти
Умрининг охирги йилларини Охунбобоев шаҳрида яшаб ўтган Евдокия Коломицева 1985-йил 1-ноябрда ўша ерда вафот этади.
Мукофотлари
Евдокия Александрова Коломицева намунали меҳнат фаолияти учун бир қанча мукофотлар билан тақдирланган:
- „Ўроқ ва болға“ олтин юлдузи (1978-йил 17-июн);
- Ленин ордени (1978-йил 27-июн);
- Меҳнат Қизил Байроғи ордени (1971-йил 29-июл),
- „Меҳнат фахрийси“ медали;
- Оналик медали ва бошқа бир қанча медаллар.
Манбалар
- ↑ „wарҳероэс“.
- ↑ „Коломыцев“.
- ↑ „Коломыцева Евдокия Александровна“ (ру). Герои страны. Қаралди: 2020-йил 2-октябр.