Yevgeniy Kovalenko
Евгений Константинович Коваленко (1950-йил 3-январ, Тошкент) – совет баскетболчиси. Бўйи – 198 см. СССР халқаро тоифадаги спорт устаси (1971). Россияда фаолият олиб борган мураббий (1990)[1].
| Евгений Коваленко | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
3-январ 1950-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Бўйи | 198 см |
| Вазни | 92 кг |
Биографияси
Евгений Коваленко 1968–1969-йилги мавсумда „Университет“ жамоасига қўшилади (Тошкент), 1970–1981-йилларда ССКА клубида ўйнаган. У клубдаги ва СССР терма жамоасидаги ўйинлари давомида тажрибали снайпер сифатида шуҳрат қозонди.
Коваленко 1981-йилдан 1983-йилгача ССКА мураббий-методисти бўлиб хизмат қилган[2]. 1983-йилда Мадагаскар оролига жўнаб кетди. У ерда мамлакат чемпиони бўлган „КОСФАП“ эркаклар баскетбол жамоасининг бош мураббийи бўлиб ишлаган (1983–1986). Мадагаскар хизматлари учун ордени билан тақдирланган. 1986-йилда ватанига қайтгач, ССКА эркаклар баскетбол жамоасининг мураббийи бўлган[3] (1999-йилгача).
Евгений Константинович ССКА жамоасида мураббий бўлиб ишлаб, уч марта СССР чемпиони, олти марта Россия чемпиони ва биринчи Жаҳон Ҳарбий Олимпия ўйинлари чемпиони бўлган. Жамоа билан биргаликда уч марта Евролиганинг чорак финалига чиқган. Евгений 1996-йил Парижда бўлиб ўтган Евролига финалида иштирок этган ва унинг жамоаси 3-ўринни эгаллаган.
Евгений Константинович Россия ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи (1992–1995; 1993 – Туркиядаги Европа чемпионатининг бронза медали совриндори). 1999-йилдан 2001-йилгача „Униcс“ эркаклар баскетбол жамоасининг бош мураббийи бўлган. Жамоа 2000–2001-йилги мавсумда тарихда биринчи марта Россия чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди. Евгений 2001–2003-йилларда „Спартак“ эркаклар баскетбол жамоаси (Санкт-Петербург) бош мураббийи бўлган. 2004–2005-йилларда „Динамо“ жамоаси бош мураббийи бўлиб фаолият юритган. Жамоа иккита мавсум давомида икки бора ФИБА кубоги финалига чиққан.
Коваленко Москва давлат университетининг журналистика факултетини тамомлаган (1978).
Манбалар
- ↑ „Коваленко Евгений Константинович“. 2023-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
- ↑ „ЕВГЕНИЙ КОНСТАНТИНОВИЧ КОВАЛЕНКО“. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.
- ↑ „КОВАЛЕНКО Евгений Константинович“. Қаралди: 2023-йил 1-ноябр.