Yevgeniy Proskoryakov
Евгений Иванович Проскоряков (1895, Саратов — 1965, Самарқанд) — биолог олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби (1957), биология фанлари доктори (1953), профессор (1954), Саратов қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1920). Саратов вилоятидаги қишлоқ хўжалиги стансиясида лаборант (1921—25), Воронеж қишлоқ хўжалиги институги ботаника кафедрасида ассистент (1925—30), доцент (1930), Белоруссия Фанлар академияси Марказий ботаника боғида гсрбарий бўлими мудири (1934—37), Ўзбекистон давлат университети ботаника кафедраси профессор, мудири (1937—39; 1942-йилдан). Уляновск педагогика институти профессор ва директор ўрин-босари (1939—42). Илмий фаолияти буг-дойдошлар ва ҳилолдошлар оилалари, Зарафшон воҳаси флораси ресурсларини ўрганиш ва ундан оқилона фойдаланишга бағишланган.
Манбалар
- Бир йиллик эфемерларнинг келиб чиқиши, Самарқанд, 1950.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |