Yevgeniya Radanova
Евгения Раданова (булғорча: Евгения Раданова; 1977-йил 4-ноябрда туғилган) – болгариялик аёл шорт-трекчи ва ёзги ҳамда қишки Олимпия ўйинларида қатнашган пойгачи[1]. 2001-йил 19-октябрда Канаданинг Калгари шаҳрида 500 м шорт-трек масофасида 43,671 сония билан жаҳон рекордини ўрнатган. 2002-йилги Салт Лаке Cитй қишки Олимпия ўйинларида худди шу масофада кумуш медал ва 1500 метрга бронза медалини қўлга киритган. 2004-йил Афинадаги ёзги ўйинларда велоспортда қатнашган, аммо медал ололмаган. 2010-йил Ванкувер Олимпиадасида аёллар ўртасида 500 м масофага югуришда 7-ўринни эгаллаган.
| Евгения Раданова | |
|---|---|
|
| |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуд санаси |
1977-йил 4-ноябр София, Болгария |
| Бўйи | 170 cм |
| Вазни | 65 кг |
| Спорт | |
| Қайси спорт | велоспорт |
Раданова фаолиятининг кўп қисмини „Славиа Софиа“ спорт клуби ва Болгариянинг София шаҳридаги Миллий спорт академиясида ўтказган бўлса-да, ҳозирда Италияда машғулот ўтказмоқда. Академияда мураббийлик бўйича таҳсил олган. Вазни 65 кг, бўйи 170 см. Раданова камида икки марта оғир жароҳат олган, аммо жароҳатларни енгиб, яна спотга қайтган. 2014-йил август ойида Раданова Георгий Близнашки муваққат ҳукумати таркибида вақтинчалик Болгария ёшлар ва спорт вазири этиб тайинланган[2].
Манбалар
- ↑ „Евгения Раданова дари трикото си на МОК, экипът на Жени ще бъде изложен в музея на МОК“. топспорт.бг (2010-йил 27-феврал). Қаралди: 2014-йил 10-август.
- ↑ „С мисия "да изкарат цялата истина за държавата", лица на протеста, на сините и ГЕРБ влизат в служебния кабинет. Преходната власт ще създаде енергиен борд, ще подпише договора с ЕК, ще подготви влизането в Европейския банков съюз“ (бг). медиапоол.бг (2014-йил 5-август). Қаралди: 2014-йил 9-август.