Оксфорд университети музейидаги Евклиднинг ҳайкали

Евклид ёки Искандария Евклиди[1] (қадимги юнонча: Εὐκλείδης — Эуклеíдēс; мил. ав. ИИИ асрда туғилган) — юнон математиги; математика, оптика, механика, мусиқага оид асарлар муаллифи. Евклид асли тир (Ливан)лик бўлиб, Искандарияда яшаб, ижод этган ва у ерда ўз илмий мактабини яратган. Асосий математик асари — „Негизлар“. Унда Евклид ўзигача Юнонистонда тўпланган бой математик материални мантиқий тартибга туширган, математиканинг келгуси тараққиётига асос солган. Бу асар математика тараққиётида муҳим ўрин тутди. „Шаклларни бўлакларга бўлиш тўғрисида“ асарининг арабча таржимаси сақланиб қолган[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Бруно, Леонард C.. Матҳ анд Матҳематиcианс: Тҳе Ҳисторй оф Матҳ Дисcовериэс Ароунд тҳе Wорлд, Бакер, Лаwренcе W., Детроит, Мич.: У Х Л [1999], 2003 — 125-бет. ИСБН 978-0-7876-3813-9. ОCЛC 41497065. 
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Қўшимча адабиётлар

Ҳаволалар