Yevkradit
Евкрадит (? — мил. ав. 155) — Юнон-Бақтрия подшолиги шоҳи (мил. ав. тахминан 171 — 155), дастлаб Бақтриядаги ҳарбий гарнизон бошлиғи. Деметрий И нинг Ҳиндистонга қилган юришидан фойдаланиб, мил. ав. тахминан 174-йилда Бактрияда қўзғолон кўтарган ва ҳокимиятни ўз қўлига олган. Бақтрияликлар Евкрадит бошчилигида суғдийлар, арахотлар, дранғлар, арейлар ва ҳиндлар билан бетиним урушлар олиб боришган. Деметрий И бир қисм қўшини билан Ҳиндистон юришидан қайтиб Евкрадит қўшини билан курашга киришган ва Бақтра шаҳарини қамал қилган. Қамал 5 ойга чўзилган. Евкрадит 300 жангчиси билан бот-бот қалъадан чиқиб 60 минглик қўшинга эга рақибига кетма-кет зарбалар бериб ғалабага эришган, Деметрий И жангда ҳалок бўлган. Деметрий И нинг ворислари Ҳинд водийсидаги ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб қолган. 2 та мустақил ҳокимият: Юнон-Бақтрия ва Юнон-Ҳинд подшолиги вужудга келган. Мил. ав. 162-йилда Евкрадит Парапамисадга бостириб кириб Деметрий И нинг ворисларидан Панжобни тортиб олган. Аммо, унинг ҳужуми Ҳинд воҳасидаги Юнон-Ҳинд подшолигининг шоҳи Менандр томонидан тўхтатилган. Евкрадит Ҳиндистондан қайтаётганида ўғли ва тахтдоши Гелиокл томонидан ўлдирилган. Евкрадит зарб этган тангалар археологлар томонидан Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон ҳудудидан кўплаб топилган[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |