Yevrilox
Qiyofa
Еврилох (Эурйлочус ва қадимги юнонча: Εὐρύλοχος) — қадимги юнон мифологиясининг қаҳрамони[1], Одиссеяда тилга олинган. Одиссейнинг шериги ва унинг қариндоши[2] (муносабатлар даражаси аниқланмаган, аммо фаразлардан бирига кўра, Еврилох Одиссейнинг синглиси Ктименега уйланган[3]). Киркка боргани ҳақидаги ҳикояда тилга олинган[4]. Киркнинг афсунидан қочиб қутулди ва у чўчқага айлантира олмаган ягона одам бўлди[5]. Делфидаги Полигнот картинасида қурбонлик қилиш учун қора қўчқор кўтариб турган ҳолатида тасвирланган[6]. Унинг ундови билан Ҳелиоснинг муқаддас буқалари Тринакия оролида сўйилган. Бу билан Еврилох ўзини ва ҳамроҳларини ҳалокатга олиб келди[7].
Манбалар
- ↑ Любкер Ф. Реалний словар классических древностей. М., 2001. В 3 т. Т.1. С.566
- ↑ Гомер. Одиссея Х 441
- ↑ Ҳеинрич Wилҳелм Столл: Ктимене // Wилҳелм Ҳеинрич Росчер. Аусфüҳрличес Лехикон дер гриэчисчен унд рöмисчен Мйтҳологиэ. Б. 2,1, Леипзиг 1894, Сп. 1580
- ↑ Псевдо-Аполлодор. Мифологическая библиотека Э ВИИ 14-16; Овидий. Метаморфози ХИВ 252
- ↑ Гомер. Одиссея Х 205, 232—260, 429
- ↑ Павсаний. Описаниэ Эллади Х 29, 1
- ↑ Гомер. Одиссея ХИИ 278, 339—352