Futbol boʻyicha 2020-yilgi Yevropa chempionati finali
Евро-2020 финали - 2021-йил 11-июл куни Англиянинг Лондон шаҳридаги "Wемблей" ўйингоҳида бўлиб ўтди. Ғолибини аниқлаш учун бўлиб ўтган финалда Италия ва Англия терма жамоалари майдонга саф тортишди. Бу тўрт йилда бир маротаба ўтказиладиган УЭФА Европа чемпионатининг 16-финали бўлиб, УЭФАга аъзо ассоциацияларнинг катталар терма жамоалари Европа чемпионини аниқлаш учун кураш олиб боради. Ўйинлар аввалига 2020-йилнинг 12-июлида старт олиши кўзда тутилган эди. Европадаги CОВИД-19 пандемияси сабабли ўйинлар 2021-йилга қолдирилди.
|
Wемблей о'йингоҳи. Лондон | |||||||
| Турнир | Евро-2020 | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||
|
Италия ғалабаси пеналтиларда | |||||||
| Сана | 2021-йил 11-июл | ||||||
| Ўйин ўтказилган жой | Wемблей, Лондон | ||||||
| Учрашувнинг энг яхши о'йинчиси |
Леонардо Бонуccи (Италия)[1] | ||||||
| Ҳакам | Бжöрн Куиперс (Голландия)[2] | ||||||
| Томошабинлар сони | 67,173 | ||||||
← 2016 2024 → | |||||||
Финал баҳсини ўйингоҳда туриб 67,173 киши, ижтимоий тармоқ ҳамда медиа орқали 328 миллион киши кузатди. Италия 1:1 ҳисобидаги дурангдан сўнг пеналтилар серясида биринчи марта финалга чиққан Англияни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа италянлар иккинчи бора Европа чемпионлигини қўлга киритди. Учрашувнинг иккинчи дақиқасида англиялик Луке Шаw ҳисобни очди. Бу гол Европа чемпионати финалида киритилган энг тезкор гол бўлди. Ўйиннинг иккинчи бўлим ўрталарида италялик Леонардо Бонуccи ҳисобни тенглаштиради. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дурранг билан якунлади. Қўшимча вақтларда ҳам ҳисб ўзгаришсиз қолади ҳамда пеналтилар серясига навбат келади. Пеналтилар серясида дастлабки икки зарбадан сўнг Англия 2-1 ҳисобида устунликка эга бўлди. Устунликни сақлаб қола олмаган Англия терма жамоаси Италия термажамоасига якунда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учрайди.
Бу Италиянинг 2006-йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги илк йирик ғалабаси сифатида тарихда қолди. Италия терма жамоасининг Евро баҳсларидаги олдинги ғалабаси 1968-йилда ўз майдонида кечган баҳларда кузатилган эди. Европа чемпионлиги борасида Италия иккита чемпионлик билан Франсия билан тенглашиб олди. Бу борада Испания ва Германияни ортда қолдирди. Англия 2004-йилда Португалия ва 2016-йилда Франсиядан кейин ўз майдонида Европа чемпионати финалида мағлуб бўлган ХХИ асрдаги учинчи жамоа бўлди. Ўйиндан сўнг Англиянинг омадсиз пеналти тепувчилари (Марcус Рашфорд, Жадон Санчо ва Букаё Сака) ижтимоий тармоқларда ирқий ҳақоратларга дучор бўлди. Бу ҳолат Метрополитен полицияси томонидан текширилди. Финалда ўйиндан сўнг ва ўйин олдидан юзага келган тартибсизликлар, жанжаллар сабаб CОВИД-19 таъсири кучайди.
Тарихи

УЭФА Евро-2020 ўн олтинчи марта бўлиб ўтган футбол бўйича Европа чемпионати бўлиб, УЭФА томонидан 2021-йилнинг 11-июнидан 11-июлига қадар Европанинг ўн бир шаҳарида, бир-биридан турли мамлакатларда бўлиб ўтган миллий терма жамоалар учун футбол мусобақаси бўлди[3][4]. Саралаш босқичлари 2019-йилнинг март-ноябр ойлари оралиғида бўлиб ўтди. Саралашда эллик бешта жамоа беш ва олти жамоадан иборат ўнта гуруҳга бўлиниб, уй-сафар тизимида бир-бири билан баҳс олиб борди. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси, УЭФА Миллатлар лигасининг 2018–2019-йилги натижалари кўра етакчилар ҳамда плей-офф ўйинларининг бир қатори яхши натижага эга тўртта жамоа қўшимча ўринларга кўра финал босқичига йўлланма олди[5]. Финалда 24 та жамоа тўрттадан олтита гуруҳга бўлинди. Ҳар бир жамоа ўз гуруҳида қолган жамоалар билан умумий ҳисобда учтадан ўйин олиб борди. Гуруҳлардан юқори натижа кўрсатган икки жамоа ва учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди[4].
2020-йилда дунё бўйлаб тарқалган CОВИД-19 пандемияси туфайли турнир Евро-2020 номи сақланиб қолган ҳолда 2021-йилнинг ёз ойига кўчирилди[6][7]. CОВИД-19 билан боғлиқ махсус қоидалар билан бир қаторда, УЭФА ҳам дастлаб режалаштирилганидан кўра кўпроқ алмаштиришга рухсат берди. Илк бора видео ёрдамчи ҳакам (ВАР) жорий қилди[8][9].
Турнирдан олдин Англия жамоаси Франсиядан кейин ғалаба қозониш учун иккинчи фаворит деб ҳисобланган. Италия эттинчи фаворит эди ва Эван Бартлетт томонидан „яширин чемпион“ сифатида тасвирланган[10]. Турнир бошланишидан олдин эълон қилинган ФИФА Жаҳон рейтингида икки томон (Англия ва Италия) мос равишда тўртинчи ва эттинчи ўринларни эгаллади[11]. Шу ўринда икки жамоанинг ҳам ФИФА Жаҳон чемпионати ғолиби эканлигини айтиб ўтиш лозим. Италия тўрт марта, охирги марта 2006-йилда ва Англия бир маротаба, 1966-йилда ғалаба қозонган. Бироқ, Италия 1958 йилдан бери илк бор мусобақани ўтказиб юборган ҳолда 2018-йилги Жаҳон чемпионатига чиқа олмади[12]. Англия эса турнирда тўртинчи ўринни эгаллаб, 1990-йилдан бери энг яхши натижани қайд этди[13]. Италия мезбон сифатида 1968 йилда Европа чемпионатида ғолиб чиқди; Англиянинг мусобақадаги энг яхши кўрсаткичи 1968 ва 1996 йилларда икки марта ярим финалга чиқиш бўлди[14]. Олдинги Европа чемпионатида Италия Германияга пеналтилар сериясида чорак финалда чиқиб кетганди[15], Англия эса янги келган Исландияни мағлубиятга учратиб, 1/8 финалга чиқди[16].
Италия бунгача Европа чемпионатининг уч бора финалида иштирок этган. Илк финалда 1968-йилда Югославияни такрорий ўйиндан сўнг мағлуб этишди. Кейинги финалда 2000-йилда Франсияга олтин гол эвазига мағлуб бўлишди. Ниҳоят 2012-йилда ўша вақтдаги амалдаги жаҳон чемпионлари Испания терма жамоасига мағлуб бўлишди. Италя терма жамоаси финалга қадар 33 ўйинлик мағлубияциз серия етиб боришди. Бу натижа халқаро футбол тарихидаги 35 ўйинлик Бразилия (1993–1996) ва Испания (2007–2009) дан кейин учинчи энг узун мағлубияциз ўйинлар серяси бўлди. Бу ўйинга қадар охирги маротаба Португалияга 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган. Мағлубият 2018–2019-йилги УЭФА Миллатлар Лигаси ўйинлари доирасида 2018-йил 10-сентабр кунги ўйинга тўғри келади[17]. Италия ҳам 27 ўйиндан иборат мағлубияциз серияга эга эди[18]. Бу борада Испаниянинг 2010-йилдан 2013-йилгача бўлган 29 ўйинлик мағлубияциз сериясидан ортда қолди[19][20].
Финал Англия учун 1966 йилги Жаҳон чемпионатидан кейинги йирик турнирдаги биринчи, улар эришган ягона финал эди. Англия 2004-йилда Португалия ва 2016-йилда Франсиядан кейин мезбон сифатида Европа чемпионати финалида иштирок этган ХХИ асрнинг учинчи давлатига айланди. Олдинги иккала мезбон ҳам ўз уйида кечган финалларда мағлубиятга учраган. Португалия Грецияга қарши, Франсия эса Португалияга қарши ўйинда мағлубиятга учраган. Бунга қадар ХХ асрда учта мезбон давлат финалга йўл олишган. Уларнинг барчаси ғалаба қозонди. 1968-йилда Италия, 1964-йилда Испания ва 1984-йилда Франсия[21]. Финал Лондонда бўлиб ўтганига қарамай, Италия маъмурий мақсадларда „мезбон жамоа“ эди[14].
Англия ва Италия бунгача 27 марта тўқнаш келишган. Жамоаларнинг илк тўқнашуви 1933-йилда Римда бўлиб ўтган ва унда 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якун топган. Финалга қадар ушбу учрашувларнинг ўнтасида Италия ғалаба қозонган бўлса, саккизтасида Англия, тўққизтасида дуранг қайд этилган. Уларнинг энг сўнгги учрашуви 2018-йилда Лондонда ўтказилган ўртоқлик учрашуви бўлиб, 1:1 ҳисоби кузатилди. Италия йирик турнирлардаги тўртта рақобатбардош учрашувнинг учтасида ғалаба қозонди. Булардан: УЭФА Евро-1980 гуруҳ босқичида, 1990-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун плей-офф босқичида ва 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида. УЭФА Евро-2012 чорак финалида эса дуранг натижа билан якунланди. Якунда пеналтилар сериясида Италия ғалаба қозонди[22][23]. Англия тахминларга кўра ўйиндан олдинги фаворит сифатида кўрилди[24][25][26].
Финал бўлиб ўтган жой

Финал ўйини Лондондаги "Wемблей" стадионида бўлиб ўтди. 2012-йилнинг 6-декабрида УЭФА Европа чемпионатининг 60 йиллигига бағишлаб турнир Европанинг кўплаб шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилганди[27][28]. „Wемблей“ 2014-йил 19-сентабрда УЭФА вакиллари томонидан ярим финал ва финал ўйинлари учун танланган. Мюнхендаги "Аллианз Арена" ўйингоҳининг финални қабул қилиш таклифи рад этилгандан кейин асосий танлов сифатида қаралди[29][30]. УЭФА вакиллари томонидан 2017-йилнинг 7-декабрида Брюсселда бўлиши керак бўлган ўйинларни ўйингоҳ таъмирлаш ишлари якунига етмагани боис бекор қилинди. Дастлаб Брюсселда ўтказилиши режалаштирилган тўртта ўйин (учта гуруҳ босқичи ва нимчоррак финал) қайта тақсимланди. Натижада, „Wемблей“ ўйингоҳида бўлиб ўтиши керак бўлган еттита ўйин биттага ошди[31]. 2021-йилнинг 23-апрелидаги қарорга кўра CОВИД-19 пандемияси туфайли томошабинларнинг ташриф буюришини таъминлай олмаганлиги боис Дублин шаҳрида режалаштирилган ўйинлар ҳам қайта кўриб чиқилди. Шу тариқа „Wемблей“ ўзида тўққизта ўйин, булар орасида турнир финалини ҳам ўзида қабул қилиши келишиб олинди[32].
„Wемблей“ стадиони 2007-йилда қурилган бўлиб, 2002-2003-йилларда бузилган „Эмпире Стадиум“ ўрнида ташкил этилган[33][34]. Ўйингоҳ Футбол ассоциациясига (ФА) тегишли бўлган Англиянинг миллий стадиони сифатида хизмат қилган. Илгари Эмпире Стадиум номи билан танилган асл стадион 1923-йилда очилган. 1966-йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида ўйинларга мезбонлик қилган. Турнир финалида мезбон Англия Ғарбий Германияни қўшимча бўлимлардан сўнг 4:2 ҳисобида мағлуб этган. УЭФАнинг Евро-1996 турнирида ҳам финал ўйинига мезбонлик қилади. Финалда Германия Чехияни мағлуб этди. Wемблей ҳар йили Англия кубоги финалига ҳам мезбонлик қилади[35]. Будапештдаги „Пускáс Арéна“ финал ўйинини ўтказа олмаса, „Wемблей“ ўрнига асосий номзод сифатида кўрилди. УЭФА финални „Wемблей“ қабул қилиши учун шартлар қўйди[36]. 22-июн куни Британия ҳукумати Лондондаги CОВИД-19 пандемия қоидаларига стадион сиғимининг 75 фоизидан фойдаланишга рухсат берди. Шунда умумий сиғимнинг 75 фоизи 60 000 томошабинни ташкил этарди. Бу пандемия давридаги катта сиғимлардан бири сифатида қаралди[37]. Ўйинни томоша қилиш учун Италиядан 1000 нафаргача мухлисга учиб келиши учун махсус рухсат берилди. Италиядан келган мухлислар учун махсус шартлар қўйилди. Улар келишдан олдин CОВИД-19 учун синовдан ўтиш, мамлакатда 12 соатдан ортиқ бўлмаслик, махсус транспортдан фойдаланиш ва ўйингоҳда алоҳида ўриндиқларда бўлиши кўзда тутилган эди[38].
Финалгача йўл
Италия
| Рақиб | Натижа | |
|---|---|---|
| 1 | Туркия | 3–0 |
| 2 | Швейсария | 3–0 |
| 3 | Уэлс | 1–0 |
| Р16 | Австрия | 2–1 (қўшимча) |
| ҚФ | Белгия | 2–1 |
| СФ | Испания | 1–1 (4–2 пэналти) |
Италия саралаш ўйинларнинг барчасида ғалаба қозониб „Ж“ гуруҳи ғолиби сифатида турнирда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Швейсария, Туркия ва Уэлс билан биргаликда „А“ гуруҳидан жой олди. Италия гуруҳнинг учта ўйинини ҳам Римдаги "Олимпиcо" стадионида ўтказди. Турнирни Италия Туркия устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Туркиялик ҳимоячи Мериҳ Демирал 53-дақиқада автогол киритиб италияликларни олдинга олиб чиқди. Cиро Иммобиле ва Лорензо Инсигне эса яна иккита гол уришга муваффақ бўлди[39][40]. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Италия Швейсарияни ҳам 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мануэл Лоcателли иккита гол урди ва Иммобиле сўнгги голни урди. Ўйинда Гиоргио Чиэллинининг жароҳат олишига қарамай Италия 1/8 финалга йўл олди[41][42]. Гуруҳдаги учинчи ўйинда Италия Уэлсни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Биринчи бўлимда Маттео Пессина ягона гол урди ва жамоа гуруҳ босқичини мукаммал натижа билан якунлади[43][44]. Натижада Италия Европа чемпионати тарихида гуруҳ босқичи ўйинларида гол ўтказмасдан ғалаба қозонган ягона жамоа бўлди[45].
„Wемблей“ стадионида ўтказилган 1/8 финалда Италия “C” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Австрияга қарши кураш олиб борди. 67-дақиқада австриялик Марко Арнаутовичнинг голи ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди. Қўшимча бўлимнинг биринчи вақтидагина италиялик заҳирадан ўрин олган Федерико Кеза ва Пессина биттадан гол уриб, Италияни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиқди. Австриялик футболчи Саса Калаждзиc қўшимча бўлимнинг иккинчи чоррагида жамоасини иккинчи голдан қутқариб қолди. Шунга қарамай бир гол фарқи билан олдинда бўлган Италия чорак финалга йўлланманиқўлга киритди[46][47].
Италиянинг чорак финал ўйини ўша вақтнинг ФИФА Жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган Белгия жамоасига қарши бўлди. Учрашув Мюнхендаги Аллианз Аренада ўтказилди. Ниcолò Барелла 31-дақиқада Тҳибаут Cоуртоисни доғда қолдириб ҳисобни очди. Инсигне 44-дақиқада кучли зарбаси билан иккинчи голни киритди. Белгиялик Ромелу Лукаку биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида пеналтини муваффақиятли амалга ошириб ҳисобни қисқартирди. Леонардо Спиназзоланинг иккинчи бўлимда пай жароҳатини олиб, турнирнинг қолган қисмида иштирок эта олмади[48][49][50]. Бу ғалаба Европа чемпионатининг энг узоқ давом этган ғалабали серия бўлиб қолди (15 ўйин)[51].
Англия
| Рақиб | Натижа | |
|---|---|---|
| 1 | Хорватия | 1–0 |
| 2 | Шотландия | 0–0 |
| 3 | Чехия | 1–0 |
| Р16 | Германия | 2–0 |
| ҚФ | Украина | 4–0 |
| СФ | Дания | 2–1 (қўшимча) |
Англия саралаш босқичини „А“ гуруҳида бошлади. Ўтказилган саккизта ўйиннинг еттитасида ғалабага эришди. Саралашни гуруҳ пешқадами сифатида якунлаган Ангиля Евро-2020 гуруҳ босқичи ўйинларини „Wемблей“да ўтказишди. Гуруҳда Шотландия, Чехия ва 2018-йилги Жаҳон чемпионати финалчиси Хорватия ўрин олди. Хорватлар 2018-йилги жаҳон чемпионати ярим финалида Англияни мағлуб этишган эди. Гуруҳнинг илк ўйинида Англия терма жамоаси Хорватия устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. 57-дақиқада урган Раҳеэм Стерлингнинг голи Англияга дастлабки уч очкони тақдим этди. Бу ғалаба Англиянинг биринчи марта Европа чемпионатининг гуруҳ босқичининг очилиш ўйинидаги дастлабки ғалабаси эди[52][53]. Иккинчи ўйинда Англия Шотландия билан нурсиз дуранг қайд этди. Гуруҳдаги бошқа ўйинлар натижасига кўра Ангиля 1/8 финалга чиқиш имконятини кафолатлади[54][55]. Гуруҳнинг учунчи турида Стерлингнинг голи эвазига Англия Чехия жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этди. Англия Европа чемпионати тарихида атиги иккита гол урди[56]. Гуруҳда етти очкони қўлга киритган Англия терма жамоаси 1/8 финалда ҳам „Wемблей“да ўйинларни ўтказди. Улар „Ф“ гуруҳининг иккинчи ўрин соҳиблари билан куч синашишди[57].
Англия терма жамоаси 1/8 финалда „Wемблей“да 2014-йилги жаҳон чемпионати ғолиби Германия билан тўқнаш келди. Стерлинг ўйиннинг 75-дақиқасида ҳисобни очди. Германяликлар сафида киритилган Тҳомас Мüллернинг голи ҳисобга олинмади. Ҳаррй Кане Англия терма жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бу ғалаба 1966-йилги жаҳон чемпионатидан буён илк бор Германя жамоасинини 2:0 ҳисобида мағлуб этиши бўлди[58][59].
Римдаги „Олимпиcо“ стадионида бўлиб ўтган Англиянинг чорак финал ўйинида Украина рақиблик қилди. 4:0 ҳисобидаги ғалабада Кане иккита, Ҳарри Магуире ва Жордан Ҳендерсон биттадан гол киритишди. Ғалаба Англиянинг Евро-2020 ўйинларидаги йирик ғалабаси бўлиб қолди[60][61].
Ўйиндан олдин
Финал ҳакамлари

2021-йил 8-июл куни УЭФА ҳакамлар қўмитаси 48 ёшли голландиялик ҳакам Бжöрн Куиперс бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи турнир финалини бошқаришини эълон қилди. Бжöрнга уч нафар ҳамюртлари Сандер ван Роэкел анд Эрwин Зеинстра қанот ҳакамлари, Пол ван Боэкел ВАР расмийлари ёрдамчиси сифатида киритилди. Тўртинчи ҳакам сифатида испаниялик Cарлос дел Cерро Гранде, захира ҳаками сифатида Жуан Cарлос Юсте Жимéнез сайланди. Германиялик Бастиан Данкерт ўйин учун ВАР ҳаками бўлди. ВАР технологияси Европа чемпионати финалида биринчи марта қўлланди. Унга ватандошлари Чристиан Гиттелманн ва Марcо Фритз ВАР ёрдамчилари сифатида қўшилди[2].
Куиперс 2006-йилдан бери ФИФА ҳаками бўлиб ишлаб келмоқда. У Европа чемпионати финалини бошқарган биринчи голландиялик ҳакам бўлди. Евро-2020 унинг 2012-йил ва 2016-йиллардаги Европа чемпионати ҳамда 2014-йил ва 2018-йиллардаги ФИФА Жаҳон чемпионатидан кейинги бешинчи йирик халқаро турнири бўлди. Куиперс финалгача турнирнинг учта ўйинни бошқарган. Гуруҳ босқичида Дания — Белгия, Словакия — Испания ва чорак финалда Чехия — Дания ўйинларини бошқарди. 2020-йилги финал Куиперс учун тўққизинчи халқаро финал бўлди. Бжöрн бир нечта УЭФА ёшлар мусобақаларида, 2013-йилги ФИФА Конфедерациялар кубогида, 2013–2014 УЭФА Чемпионлар Лигасида, 2017-йилги ФИФА У-20 Жаҳон чемпионатида ва 2017–2018 УЭФА Европа Лигаси финалларида ҳакамлик қилган[2]. Финал Куиперс Италияни тўртинчи марта бошқарган ва Англия терма жамоаси учун учинчи ҳакам бўлди. Бу икки жамоа ўртасидаги ЖЧ-2014 гуруҳ босқичи учрашувида ҳам голландиялик ҳакам учрашув ҳаками сифатида ўйинни бошқарган. Ўйинда Италия 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди[62].
Жамоа танлаш
Италияда чорак финалда жароҳат олган ҳимоячи Спиназзоладан ташқари барча таркиб мавжуд эди. Италиянинг турнирнинг дастлабки ўйинида оёғидан жароҳат олган ўнг қанот ҳимоячиси Алессандро Флорензи финалгача тузалди. Бироқ асосий таркибда Гиованни Ди Лорензо ўрин олди[63][64]. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Пҳил Фоден ўйин олди машғулот вақтида оёғидан олган жароҳати туфайли ўйинда иштирок эта олмади[65].
Италия терма жамоаси Испанияга қарши ярим финалдаги ғалабасидан кейин мураббий Роберто Манcини 4-3-3 ўйин схемасини танлади[66][67]. Англия терма жамоаси бош мураббийи Гаретҳ Соутҳгате ярим финалдаги Дания устидан қозонилган ғалабадан сўнг битта ўзгаришни амалга оширди. Киэран Триппиэр ўрнига Букаё Сакани алмаштирди. Соутҳгате тактик ўзгаришларни амалга оширди ва у турнир давомида асосан ишлатган 4-2-3-1 схемасини Германияга қарши 1/8 финал ўйинга ўхшаш 3-4-3 схемасига алмаштирди. Қанотда Триппиэр ва Луке Шаw жой олишди[68][69][70].
Мухлислар тартибсизлиги

Минглаб англиялик мухлислар „Wемблей“ стадионида тўпланишди[71]. Финалдан икки соат олдин олинган кадрларда бир нечта чиптасиз ишқибозлар стюардлар ва полициячилар билан муштлашгани, тўсиқлардан ўтиб, стадионга киришга уринганини кўришимиз мумкин[72][73]. Бир гуруҳ одамлар стадионга чиптасиз киришга муваффақ бўлишди. Уларнинг сони юзлаб бўлиши мумкин[74]. Марказий Лондондаги Лестер майдонида ҳам катта мухлислар тўпланиб тартибсизликлар юзага келтиришди[75]. Зўравонлик ва тартибсизликлар натижасида полиция томонидан жами 86 киши ҳибсга олинди. Улардан 53 таси „Wемблей“ стадионида жамоат тартибини бузиш, ҳужум қилиш, тартибсизлик жиноятлар билан қўлга олинди[76][77][78]. Ўн тўққиз нафар полициячи жароҳат олди [79]. Тартибсизликлар натижасида Англиялик Ҳарри Магуиренинг отаси ҳам қовурға синиши жароҳатини олди[80].
2021-йилнинг 12-июлида финалдан бир кун ўтиб Футбол ассоциацияси чиптаси бўлмаган одамлар хавфсизликни бузиш ва финал учун „Wемблей“ стадионига киришга урусниши юзасидан жиноий иш кўриб чиқишини айтиб ўтди[81]. Тўрт кундан сўнг, икки эркак чиптасиз мухлисларга финал олдидан „Wемблей“ стадионига бостириб киришга ёрдам берадиган нарсаларни ўғирлаганликда гумонланиб ҳибсга олинди [82]. 2021-йил август ойида Баронесс Cасей воқеани кўриб чиқиш учун тайинланди[83]. Унинг декабр ойида эълон қилинган ҳисоботида ўйинга тайёргарлик кўришдаги сусткашлик ва стадионга киришнинг 17 та оммавий бузилиши қайд этилган[84].
Машҳур томошабинлар

Финалда сиёсатчилар ва қироллик оиласи, Италия президенти Сергио Маттарелла[85], Буюк Британия Бош вазири Борис Жоҳнсон[86], Зара Тиндалл ва Маке Тиндалл[87], Cамбридге герцоги Cатҳерине Миддлетон, шаҳзода Wиллиам ва Cамбридге шаҳзодаси Георгелар иштирок этишди. Том Cруисе ва Кате Мосс каби кино олами вакиллари, Давид Беcкҳам, Геофф Ҳурст ва Фабио Cапелло каби собиқ футболчилар ва менежерлар ҳам финални майдондан туриб томоша қилишди[88].
Финал ўйини
Биринчи бўлим
Иккинчи бўлим
Қўшимча вақтлар
Италия терма жамоаси бош мураббийи Манcини қўшимча бўлим бошида ўзгаришни амалга оширди. Италиянинг учта асосий ҳужумчисидан сўнггиси бўлган Инсигне ўрнига Андреа Белоттини майдонга туширди[89]. Кейин у Верратти ўрнига Локателлини танлади[90]„Эуро 2020 финал: Италй лифт тропҳй афтер беатинг Энгланд он пеналтиэс – ас ит ҳаппенед“. Тҳе Гуардиан. 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.</реф>. 96-дақиқада Ҳендерсоннинг узатмасидан кейин Стерлинг чап қанотдан хавфли вазиятни амалга оширди. Скй Спорц жонли шарҳловчилар жамоаси „Англия учун катта имконият“ деб таърифлаган ушбу ҳолатда Стерлинг жарима майдонидан Кане ёки Сакани топишга ҳаракат қилди. Италиялик Чиэллини хавфни бартараф этди[91].Шу тариқа қўшимча бўлимнинг биринчи бўлими 1:1 ҳисоби билан якунланди[91].
Пеналтилар серияси
Италия ғалаба қозонган пеналтилар сериясида зарбалар қандай тартибда амалга оширилишини аниқлаш учун танга ташланди. Унга кўра италянлар биринчи зарба беришни танлашди. Пеналтилар серяси англиялик мухлисларнинг кўпчилиги турган дарвоза ёнида бўлиб ўтди. Ҳар икки томоннинг биринчи пеналтилари (Берарди ва Кане томонидан) муваффақиятли амалга оширилди. Кейин Англия терма жамоаси дарвозабони Пиcфорд Белоттининг зарбасини қайтариб қолди. Магуире зарбасини голга айлантириб Англияга 2:1 ҳисобидаги устунлигини таъминлади. Бонуccи ҳисобни тенглаштирди (2:2). Рашфорд Англиянинг учинчи пеналтисида чап қанот устунига зарба берди. Бернардесчи Италияни яна олдинга олиб чиқди. Санчонинг ўнгга берган зарбасини Доннарумма қайтариб қолди. Жоргинҳо Италия терма жамоасига пеналти тепиш учун майдонга тушди ва ярим финалда Испания устидан қозонилган ғалабани такрорламоқчи бўлди. Бироқ Пиcфорд дарвозанинг чап томонига берилган зарбани қайтариб қолди. Италияга 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб турганда Сака ҳисобни тенглаштириш учун Англиянинг бешинчи пеналтини амалга оширди. Тепилган тўпни Доннарумма қайтаришга муваффақ бўлди ва Италиянинг иккинчи Европа чемпионлигини таъминлади[90].
|
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| Учрашувнинг энг яхши одами:Леонардо Бонуccи (Италия)
Ёрдамчи ҳакамлар:[2]Сандер ван Роэкел (Голландия)Эрwин Зеинстра (Голландия)Тўртинчи ҳакам:Cарлос дел Cерро Гранде (Испания)Захира ҳаками ёрдамчиси:Жуан Cарлос Юсте Жименес (Испания)Видео ёрдамчи ҳакам:Бастиан Данкерт (Германия)
|
Ўйин регламенти[92]
|
Статистика
|
|
|
|
Ўйиндан кейинги

УЭФА президенти Александер Čэферин медалларни топшириш ва Италия терма жамоаси сардори Чиэллинига кубокни топшириш маросимида иштирок этди[95]. Унга УЭФА бош котиби Тҳеодоре Тҳеодоридис, Италия футбол федерацияси президенти Габриэле Гравина ва футбол ассоциациясининг вақтинчалик раиси Питер МcCормик ёрдамлашди[96]. евро-2016 финалида Португалияга ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган Эдер кубокни маросим учун майдонга олиб чиқди[90]. Кўпчилик инглиз футболчилари иккинчи ўринни олган медалларни олганларидан сўнг дарҳол бўйнидан олиб ташлашди[97]. Пеналтилар сериясидаги ғалаба Италиянинг 1968-йилдаги биринчи чемпионлигидан 53 йил ўтиб амалга ошди. Бу Европа чемпионлиги унвонлари орасидаги энг узун давомийликдир[98]. Чемпионликни қўлга киритиш борасида Франсиянинг иккита чемпионлиги тенглашишди. Испания ва Германиянинг учтадан қўлга киритган чемпионлигига яқинлашди. Италия битта Европа чемпионатида икки маротаба пеналтилар сериясида ғалаба қозонган биринчи жамоа бўлди[99][100].

Манcини ўзини ва жамоасини ғалабага лойиқ деб ҳисоблаганини айтди: „Биз ярата олган ҳамма нарсани, сўнгги уч йил ичида қилган барча машаққатли меҳнатимизни, хусусан, сўнгги 50 кун жуда оғир кечганини кўриб турибмиз“[101][102][103]. Англия мураббийи ўйин ҳақида фикр юритар экан, у қўшимча қилди: „Биз Италиянинг тактик муаммоси туфайли жамоани танладик. Менимча, дастлабки 45 дақиқада одамлар рози бўлишади, бу иш берди. Иккинчи бўлимда ҳам тўпни ўзимизда ушлаб тура олмадик. Биз ўзимиз хоҳлаган имкониятларни ярата олмадик“[103].
Кўча санъатида Евро-2020
2021-йил 13-июлда Лондон кўпригида Гаретҳ Саутгейт, Ҳаррй Кане ва Раҳеэм Стерлинг тасвирланган кўча рассоми МурWаллснинг деворий сурати очилди[104]. Манчестерда ирқий зўравонликка учраган уч футболчи (Сака, Санчо ва Рашфорд) тасвирланган рақамли деворий сурат ҳам тақдим этилди[105].
УЭФА текшируви
УЭФА Англия терма жамоаси тарафдори майдонга бостириб киргани, тарафдорлар томонидан буюмлар улоқтиргани, Италия мадҳияси янграётганда шовқин кўтарилгани ва мушаклар ёққанлиги учун Англия Футбол Ассоциациясига нисбатан интизомий иш очди[106]. 3-август куни УЭФА финалдаги мухлисларнинг хатти-ҳаракати учун уюшмага нисбатан интизомий иш очди[107].
18-октабр куни УЭФА финалдаги тартибсизликлар учун Англия футбол ассоциациясини УЭФА доирасидаги навбатдаги уй учрашувини мухлисларсиз ўтказишини таъкидлади[108]. Бундан ташқари УЭФА (100 000 евро) миқдорида жаримага тортди[109].
Cовид-19 таъсири
Август ойи ўрталарида финал куни стадионда ва унинг атрофида 2,295 киши CОВИД-19 билан касалланганлиги қайд этилди. Бундан ташқари яна 3,404 киши юқумли бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган маълумотлар ҳам пайдо бўлди. НҲС Тест анд Траcе маълумотлари шуни кўрсатдики, 9,000 дан ортиқ CОВИД-19 ҳолатлари Эвро-2020 билан боғлиқ[110].
Финал натижасида
2021-йил сентабр ойида УЭФА ва CОНМЕБОЛ ўртасида собиқ Артемио Франчи кубогининг қайта тикланиши сифатида 2022-йилдан бошлаб қитъалараро ўзаро ўйин ташкил этишга келишилди[111]. Италия 2021-йилги Америка кубоги ғолиби Аргентина билан ўйнади. Ўйин 2022-йил июн ойида Wемблейда бўлиб ўтди[112]. Ўйинда Италия 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди[113].
Яна қаранг
- Англия УЭФА Европа чемпионатида
- Италия УЭФА Европа чемпионатида
Манбалар
- ↑ „Эверй Эуро 2020 Стар оф тҳе Матч“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 11-июн). 2021-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июл.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Бжöрн Куиперс то рефереэ УЭФА Эуро 2020 финал“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 8-июл). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ Аугустйн, Адам; Шепҳерд, Мелинда C.; Чауҳан, Ямини; Левй, Мичаэл; Лотҳа, Глориа; Тикканен, Амй (19 Новембер 2020). "Эуропеан Чампионшип". Энcйcлопæдиа Британниcа. Арчивед фром тҳе оригинал он 29 Жуне 2021. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20210629092747/ҳттпс://www.британниcа.cом/спорц/Эуропеан-Чампионшип. Қаралди: 10 Жулй 2021.
- ↑ 4,0 4,1 „Эуро 2020: алл ёу неэд то кноw“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 13-июн). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-октябр.
- ↑ Стоккерманс. „Эуропеан Чампионшип 2021“. РСССФ (2021-йил 22-июл). 2021-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-октябр.
- ↑ „УЭФА постпонес Эуро 2020 бй 12 монтҳс“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2020-йил 17-март). 2021-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 17-март.
- ↑ „Эхеcутиве Cоммиттеэ аппровес гуиделинес он элигибилитй фор партиcипатион ин УЭФА cомпетитионс“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2020-йил 23-апрел). 2020-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-апрел.
- ↑ „Фиве субститутионс аллоwед ат УЭФА Эуро 2020 анд 2021 УЭФА Натионс Леагуэ Финалс“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 31-март). 2021-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 31-март.
- ↑ „ВАР то бе интродуcед ин 2019/20 УЭФА Чампионс Леагуэ“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2018-йил 27-сентябр). 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-сентябр.
- ↑ Бартлетт. „Wҳо тҳе боокиэс тҳинк wилл wин Эуро 2020 – анд ҳоw фар Энгланд wилл го“. и (2021-йил 13-июн). 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-август.
- ↑ „Мен'с Ранкинг“. ФИФА (2021-йил 27-май). 2021-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-июл.
- ↑ Реинекинг, Жим. „ФИФА Wорлд Cуп 2018: Нотабле теамс тҳат фаилед то қуалифй“. УСА Тодай (2018-йил 12-июн). 2018-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 27-июн.
- ↑ МcНултй. „Wорлд Cуп 2018: Энгланд финиш фоуртҳ афтер Белгиум дефеат“. ББC Спорт (2018-йил 14-июл). 2019-йил 19-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-март.
- ↑ 14,0 14,1 „Эуро вс Италй: Wилл Энгланд wеар блуэ фор тҳе Эуро 2020 финал?“. ФоурФоурТwо (2021-йил 8-июл). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-июл.
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Германй 1–1 Италй (6–5 он пенс)“. ББC Спорт (2016-йил 2-июл). 2020-йил 19-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-март.
- ↑ МcНултй, Пҳил. „Энгланд 1–2 Иcеланд“. ББC Спорт (2016-йил 28-июн). 2020-йил 18-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-март.
- ↑ Банержеэ. „'33 гамес унбеатен фор Италй' – Wҳич натионал теамс ҳаве тҳе лонгест унбеатен рун ин фоотбалл?“. Гоал (2021-йил 7-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ Крамарсиc. „Италй – Лист оф Ресулц Натионал Теам“. РСССФ (2021-йил 8-апрел). 2021-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Спаин унбеатен рун сец неw реcорд“. ЭСПН (2013-йил 24-июн). 2020-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ Смитҳ. „Бразил 3–0 Спаин“. ББC Спорт (2013-йил 1-июл). 2019-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ Петер. „УЭФА Эуропеан Чампионшип : Тҳе Ролл оф Ҳоноур“. Интернатионал Олймпиc Cоммиттеэ. 2021-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 24-июн.
- ↑ „Эуро 2020 финал: Италй то меэт Энгланд“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 8-июл). 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Энгланд натионал фоотбалл теам: реcорд в Италй“. 11в11. АФС Энтерприсес. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 7-июл.
- ↑ Астлей. „Эуро 2020 wиннер оддс: Энгланд слигҳт фавоуритес то wин тҳе финал“. Тҳе Даилй Телеграпҳ (2021-йил 8-июл). 2021-йил 30-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-октябр.
- ↑ Пеарсон. „Эуро 2020 финал беттинг типс: Италй в Энгланд бест бец анд превиэw“. Спортинг Лифе (2021-йил 11-июл). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-октябр.
- ↑ Cремона. „Wҳо wилл wин Эуро 2020? Энгланд фавоуритес то беат Италй“. Радио Тимес (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-октябр.
- ↑ „УЭФА Эуро 2020 то бе ҳелд аcросс cонтинент“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2012-йил 6-декабр). 2020-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-июл.
- ↑ „Эуропеан Чампионшип: Уэфа то ҳолд 2020 финалс аcросс cонтинент“. ББC Спорт (2012-йил 6-декабр). 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-декабр.
- ↑ „Wемблей то стаге УЭФА Эуро 2020 финал“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2014-йил 19-сентябр). 2018-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-октябр.
- ↑ „Wемблей wелcомед ас УЭФА Эуро 2020 финал“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2014-йил 19-сентябр). 2020-йил 23-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-октябр.
- ↑ „Эуро 2020 то опен ин Роме, море Лондон гамес, венуэс паиред“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2017-йил 7-декабр). 2019-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 7-декабр.
- ↑ „Чанге оф венуэс фор соме УЭФА Эуро 2020 матчес анноунcед“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 23-апрел). 2021-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-апрел.
- ↑ „Финал wҳистле фор Wемблей'с тоwерс“. ББC Неwс (2016-йил 1-сентябр). 2006-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-октябр.
- ↑ „Гатес' Миcрософт Беcомес Wемблей Стадиум Баcкер“. Форбес (2005-йил 20-октябр). 2018-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-октябр.
- ↑ Барнес, Стуарт. Натионwиде Фоотбалл Аннуал 2008–2009. СпорцБоокс Лтд, 2008 — 132, 134–143-бет. ИСБН 978-1-899807-72-7.
- ↑ Сcотт, Лаура. „Эуро 2020: Уэфа 'cонфидент' овер Wемблей гамес бут ҳас 'cонтингенcй план'“. ББC Спорт. 2021-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-июн.
- ↑ Эванс. „Wемблей то ҳаве cроwд оф 60,000 фор Эуро семис анд финал – УК говт“. Реутерс (2021-йил 22-июн). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 9-июл.
- ↑ Бурфорд. „1,000 Италй фанс wилл флй то Лондон фор Эурос финал wитҳоут исолатинг“. Эвенинг Стандард (2021-йил 9-июл). 2021-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-июл.
- ↑ „Туркей 0–3 Италй: Аззурри бегин wитҳ а банг“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 11-июн). 2021-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Италй эасе паст Туркей ин Эурос опенер“. ББC Спорт. 2021-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Италй 3–0 Сwитзерланд: Империоус Аззурри cруисе инто ласт 16“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 16-июн). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Италй беат Сwитзерланд то реач ласт 16“. ББC Спорт. 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Италй 1–0 Wалес: Пессина сcорес Аззурри wиннер бут ботҳ теамс инто ласт 16“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 20-июн). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Wалес инто ласт 16 деспите Италй дефеат“. ББC Спорт. 2021-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ Даwсон. „Италй ҳавинг фун ат Эуро 2020: Перфеcт ин тҳе гроуп стаге анд рестед фор тҳе кноcкоут роундс“. ЭСПН (2021-йил 20-июн). 2021-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июл.
- ↑ „Италй 2–1 Аустриа: Манcини'с субс сқуээзе Аззурри тҳроугҳ“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 26-июн). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Италй неэд эхтра тиме то беат Аустриа“. ББC Спорт. 2021-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Эуро 2020: Италй'с Леонардо Спиназзола ундергоэс Ачиллес оператион“. ББC Спорт (2021-йил 5-июл). 2021-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Белгиум–Италй – УЭФА Эуро 2020“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс. 2021-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Италй эдге Белгиум то сет уп Спаин семи“. ББC Спорт. 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Италй сет неw реcорд фор лонгест ЭУРО wиннинг рун“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 9-июл). 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июл.
- ↑ „Энгланд 1–0 Cроатиа: Стерлинг эдгес Тҳреэ Лионс то виcторй“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 13-июн). 2021-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Стерлинг гоал сеалс опенинг wин фор Энгланд“. ББC Спорт. 2021-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Энгланд 0–0 Сcотланд: ҳоноурс эвен ат Wемблей“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 18-июн). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Сcотланд фрустрате Энгланд ат Wемблей“. ББC Спорт. 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Cзеч Републиc 0–1 Энгланд: Стерлинг сеалс гроуп супремаcй“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 22-июн). 2021-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Энгланд беат Cзеч Републиc то wин гроуп“. ББC Спорт. 2021-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Энгланд 2–0 Германй: Стерлинг анд Кане сенд Тҳреэ Лионс тҳроугҳ“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 29-июн). 2021-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „'Wҳат а тиме то бе аливе!' – Реливе Энгланд'с иcониc Wемблей wин овер Германй“. ББC Спорт. 2021-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Украине 0–4 Энгланд: Кане стрикес тwиcе ас Энгланд cут лоосе“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 3-июл). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Энгланд тҳраш Украине то маке ласт фоур“. ББC Спорт. 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ „Бжöрн Куиперс » Матчес ас рефереэ“. WорлдФоотбалл.нет. 2020-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
- ↑ Мениcуccи. „Тҳреэ кей баттлес: Италй вс Энгланд“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ Ангелуccи. „Cаса Италиа, ил риассунто делла гиорната дегли аззурри“ (ит). Cалcио ин Пиллоле (2021-йил 8-июл). 2021-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ Ҳйтнер. „Пҳил Фоден овер ҳис Эуро 2020 теарс ас Соутҳгате праисес 'спеcиал' талент“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 10-октябр). 2021-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-октябр.
- ↑ Wилсон. „Эуро 2020 финал реcап: Италй cлинч титле афтер тенсе пеналтй шоотоут виcторй овер Энгланд“. Стуфф (2021-йил 9-июл). 2021-йил 8-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-октябр.
- ↑ МcНултй. „Энгланд лосе шоотоут ин Эуро 2020 финал“. ББC Спорт (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-октябр.
- ↑ „Триппиэр ин ас Энгланд реверт то баcк фиве, Италй унчангед“. Реутерс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ Wилсон. „Энгланд баттле фор сурвивал инстеад оф cонтрол ас деэп-лйинг иссуэ ресурфаcес“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 12-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ „УЭФА Эуро 2020 Финал: Пресс Кит“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-октябр.
- ↑ „Эуро 2020: Фанс бреак тҳроугҳ сеcуритй барриэрс анд рун инто Wемблей аҳеад оф Энгланд в Италй финал“. Скй Неwс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июл.
- ↑ „Эуро 2021 Финал: Фанс wҳо стормед гатес дид нот гет ин, сайс Wемблей“. ББC Неwс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июл.
- ↑ „Эуро 2020: Алл эес он Wемблей ас фанс wатч Энгланд ин финал“. ББC Неwс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июл.
- ↑ Амес. „Энгланд фанс форcе wай инто Wемблей wитҳоут тиcкец фор Эуро 2020 финал“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-октябр.
- ↑ Амес. „Энгланд фанс форcе wай инто Wемблей wитҳоут тиcкец фор Эуро 2020 финал“. Тҳе Гуардиан (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июл.
- ↑ „Статемент ре: полиcинг оператион оф Эуро 2020 финал“. Метрополитан Полиcе (2021-йил 12-июл). 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ „Лондон полиcе сай 86 аррестед ароунд Эуро 2020 соccер финал“. Реутерс (2021-йил 12-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ Синcлаир. „86 аррестед анд 19 оффиcерс инжуред ин Эуро 2020 финал афтерматҳ“. Эвенинг Стандард (2021-йил 12-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ „Эуро 2020: Метрополитан Полиcе маке 86 арресц ин cоннеcтион wитҳ Италй вс Энгланд финал“. Скй Спорц (2021-йил 12-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ Cларк. „Ҳаррй Магуире'с дад суфферед суспеcтед брокен рибс ат тҳе Эуро 2020 финал“. Дербйшире Ливе (2021-йил 14-июл). 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июл.
- ↑ Фаулкнер. „ФА ревиэw афтер фанс бреак инто Wемблей фор финал“. ББC Неwс (2021-йил 12-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ де Ла Маре, Тесс. „Wемблей сеcуритй бреач: Тwо мен аррестед он суспиcион оф тҳефт“. Тҳе Индепендент (2021-йил 16-июл). 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ „Термс оф референcе фор индепендент ревиэw инто тҳе ЭУРО 2020 финал“. Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион (тҳефа.cом) (2021-йил 6-август). Қаралди: 2023-йил 15-феврал.
- ↑ „Эуро 2020 финал дисордер: Тиcкетлесс тҳугс 'cоулд ҳаве cаусед деатҳ' ат Энгланд в Италй гаме“. ББC Спорт (2021-йил 3-декабр). Қаралди: 2023-йил 15-феврал.
- ↑ „Маттарелла, гранде риcоносcенза а Манcини э аи гиоcатори“ (ит). Агензиа Назионале Стампа Ассоcиата (2021-йил 11-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ „Андй Муррай анд Борис Жоҳнсон реаcт то Энгланд'с Эуро 2020 финал дефеат“. Даилй Миррор (2021-йил 11-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ „Мике Тиндалл бреакс уп фигҳт бетwеэн Энгланд фоотбалл фанс ат Эуро 2020 финал“. Тҳе Неw Зеаланд Ҳералд (2021-йил 13-июл). 2021-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 16-июл.
- ↑ „Италиа-Ингҳилтерра, да Том Cруисе а Сергио Маттарелла э Wиллиам э Кате cон ил принcипино Георге: тутти и вип алло стадио пер ла финале дегли Эуропеи“ (ит). Ил Фатто Қуотидиано (2021-йил 12-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ Дас. „Ҳоw Италй Беат Энгланд то Wин Эуро 2020“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2021-йил 11-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ 90,0 90,1 90,2 /„Эуро 2020 финал: Италй лифт тропҳй афтер беатинг Энгланд он пеналтиэс – ас ит ҳаппенед“. Тҳе Гуардиан. 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ 91,0 91,1 „Ливе Cомментарй – Италй вс Энгланд | 11 Жулй 2021“. Скй Спорц. 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ „Регулатионс оф тҳе УЭФА Эуропеан Фоотбалл Чампионшип 2018–20“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2018-йил 9-март). 2021-йил 11-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-май.
- ↑ Эач теам wас гивен онлй тҳреэ оппортунитиэс то маке субститутионс, wитҳ а фоуртҳ оппортунитй ин эхтра тиме, эхcлудинг субститутионс маде ат ҳалф-тиме, бефоре тҳе старт оф эхтра тиме анд ат ҳалф-тиме ин эхтра тиме.
- ↑ 94,0 94,1 94,2 „Теам статистиcс“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июл.
- ↑ „Ҳоw тҳе рулес ҳаве чангед фор тонигҳт'с Эуро 2020 тропҳй пресентатион“. Тҳе Атҳлетиc (2021-йил 11-июл). 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ Стаcпооле. „Италй в Энгланд – УЭФА Эуро 2020: Финал“. Оффсиде Спорц Пҳотограпҳй (2021-йил 11-июл). 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июл.
- ↑ „Wҳй дид Энгланд плаерс таке офф тҳеир медалс афтер Эуро 2020 финал дефеат бй Италй?“. Тҳе Индепендент (2021-йил 12-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ Атwал. „Эуро 2020 финал: реcордс брокен бй Италй, Бонуccи анд Шаw“. Гуиннесс Wорлд Реcордс (2021-йил 12-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-июл.
- ↑ „Италй 1–1 Энгланд, аэт (3–2 он пенс): Доннарумма тҳе ҳеро ас Аззурри wин Эуро 2020!“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-июл.
- ↑ „Алл тҳе Эуро финалс: сcорес, сcорерс, лине-упс анд венуэс“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 11-июл). 2021-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июл.
- ↑ „Эуро 2020 финал: Италй манагер Роберто Манcини сайс 'И wас дуэ тҳис'“. ББC Спорт (2021-йил 12-июл). 2021-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-октябр.
- ↑ Wестwоод. „'Wе доминатед Энгланд' – Манcини ҳаилс 'эхтраординарй' Италй афтер Эуро 2020 триумпҳ“. Гоал (2021-йил 12-июл). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-октябр.
- ↑ 103,0 103,1 Жоҳнстон. „Реаcтион афтер Энгланд суффер Эуро 2020 финал ҳеартбреак (5 оф 8)“. ББC Спорт (2021-йил 12-июл). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-октябр.
- ↑ „Эуро 2020: Мурал оф Соутҳгате, Кане анд Стерлинг унвеилед ин Лондон“. ББC Неwс (2021-йил 13-июл). 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ Блаcкей. „Ҳуге дигитал мурал оф Рашфрод, Сачи анд Сака унвеилед афтер Энгланд старс wере таргетед wитҳ раcист абусе“. Манчестер Эвенинг Неwс (2021-йил 14-июл). 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 14-июл.
- ↑ „Эуро 2020: Уэфа опен инвестигатион агаинст ФА фоллоwинг Wемблей финал“. ИТВ Неwс (2021-йил 13-июл). 2021-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 13-июл.
- ↑ „Эуро 2020: УЭФА опенс дисcиплинарй проcеэдингс агаинст ФА фор фан беҳавиоур ат Wемблей финал“. Скй Спорц (2021-йил 3-август). 2021-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-август.
- ↑ „Энгланд гивен оне-матч стадиум бан фоллоwинг унрест ат Эуро 2020 финал“. ББC Спорт (2021-йил 18-октябр). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-октябр.
- ↑ „Дисcиплинарй маттерс – УЭФА Эуро 2020: Италй в Энгланд“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 18-октябр). 2021-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-октябр.
- ↑ „CОВИД-19: Энгланд'с рун то Эуро 2020 финал cаусед 'сигнифиcант риск то публиc ҳеалтҳ', сайс студй“. Скй Неwс (2021-йил 21-август). 2021-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
- ↑ „УЭФА анд CОНМЕБОЛ броаден cооператион“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2021-йил 28-сентябр). 2021-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-декабр.
- ↑ „Эуропеан анд Соутҳ Америcан чампионс меэт ин 'Финалиссима' Wемблей шоwдоwн“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2022-йил 22-март). 2022-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-март.
- ↑ „Италй 0–3 Аргентина: Соутҳ Америcан чампионс cруисе то Финалиссима глорй“. УЭФА.cом. Унион оф Эуропеан Фоотбалл Ассоcиатионс (2022-йил 1-июн). Қаралди: 2022-йил 1-июн.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Футбол бўйича 2020-йилги Европа чемпионати финали“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |