Еврожуст — Европа Иттифоқининг суд тизими билан шуғулланувчи агентлиги.

Еврожуст
Тури Европа Иттифоқи агентлиги
Ишга тушган санаси 6-март 2002-йил
Жойлашуви Гаага, Нидерландия
Директори

Ладислав Ҳамран
Еврожуст президенти

Греция Ник Панагиотопулос
ма'мурий директор
Бош котиб  Белгия Кетрин Де Болле
Буджет 47.8 миллион евро
Ишчилар сони 253
Вебсайти Cоунcил Деcисион 2002/187/ЖҲА

Еврожуст ҳар бир Европа Иттифоқига аъзо давлатдан тенг ваколатларга эга бўлган прокурорлар, судялар ёки полиция ходимларидан иборат. Унинг вазифаси трансчегаравий ва уюшган жиноятчиликни тергов қилиш ва таъқиб қилишда миллий ҳокимият органларининг самарадорлигини оширишдан иборат[1].

Тарихи

Еврожуст Европа Кенгашининг 1999-йил 15-16-октябрда Тампере шаҳрида эълон қилинган қарори билан ташкил этилган. Кенгаш оғир жиноятларга қарши курашишни такомиллаштириш мақсадида доимий фаолият юритувчи судялар ҳамкорлиги органини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди[2].

2000-йил 14-декабрда Европа Иттифоқи Кенгаши расмий равишда Про-Еврожуст деб номланган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик бўйича вақтинчалик ташкилотни тузди. Ушбу ташкилот Еврожуст консепциясини ишлаб чиққан барча Европа Иттифоқи давлатларининг прокурорлари учун „давра суҳбати“ эди. Про-Еврожуст 2001-йил 1-мартда иш бошлаган, Еврожуст эса 2002-йилда тузилган.

Вазифалар

Еврожуст ўз фаолиятини алоҳида миллий аъзолар ёки бутун ташкилот орқали амалга ошириши мумкин. Кенгашнинг 2002-йил 28-февралдаги қарори билан агентлик бир қатор мақсад ва вазифаларни белгилаб олди[3][4]

Еврожуст Европа Иттифоқидан ташқаридаги мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан шартномалар тузиши мумкин[5].

Тузилиши

Агентлик тузилиши:

  • Агентликнинг фаолияти ва ташкил этилишини ҳар бир Европа Иттифоқига аъзо давлатдан бир кишидан иборат, худди шундай ваколатларга эга бўлган прокурорлар, судялар ёки полиция ходимларидан иборат ҳай’ат бошқаради. Кенгаш бюджет лойиҳасини маъқуллайди ва тасдиқланган версиясини Европа Комиссиясига тақдим этади;
  • Кенгаш раисни сайлайди. Унинг ваколат муддати 3 йил, иккинчи муддатга қолиш ҳуқуқига эга. Раис ҳай’ат ишига раҳбарлик қилади ва маъмурий директор фаолиятини назорат қилади. Ҳар йили март ойида раис барча даромадлар ва харажатлар тўғрисида Европа Парламенти ва Ҳисоб судига ҳисобот беради. 2010-йил феврал ойида Буюк Британиядан вакил Алед Уилямс раис этиб сайланди;
  • Маъмурий директор фақат кенгаш томонидан бир овоздан сайланиши мумкин. Бир киши бу лавозимни 2 муддат, беш йилдан 10 йилгача эгаллаши мумкин. Директор истеъфога чиқиш учун кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми овоз берган тақдирда лавозимидан озод этилиши мумкин. Маъмурий директорнинг вазифаси Еврожустнинг кундалик бошқаруви, шунингдек, ходимларни бошқаришдир. Ҳар йили маъмурий директор бюджет лойиҳасини ишлаб чиқади, кейинчалик у кенгашга тақдим этилади. Бюджетни амалга ошириш бўйича иш ҳам маъмурий директор зиммасига юкланади. Уни амалга ошириш учун у ҳар йили кенгашга ҳисобот беради;

Келажак

2007-йилда Еврокомиссия Еврожуст ваколатларини оширишни таклиф қилди. Ушбу таклифлар миллий вакилларнинг ҳозирги вақтда турлича бўлган ваколатларини минимал ваколатлар тўпламини яратиш билан уйғунлаштиришни ўз ичига олган. Аъзолар террористик ҳужумлар, жиноятчилар, уларнинг ДНКси ва бошқалар ҳақидаги миллий маълумотлар базаларига автоматик равишда кириш ҳуқуқига эга бўлади. 2009-йилда Ватикан Еврожустга қўшилиши эълон қилинган эди. 2007-йилда трансчегаравий жиноятлар 2006-йилга нисбатан 29 фоизга ошган. Бу давлатларни Еврожуст билан яқинроқ ҳамкорлик қилишга ундайди. Еврожуст Лиссабон шартномасида кўзда тутилган бўлажак Европа прокурорининг идораси сифатида кўрилади.

Манбалар

  1. ↑ „ТАМПЕРЕ ЭУРОПЕАН CОУНCИЛ 15 АНД 16 ОCТОБЕР 1999 ПРЕСИДЕНCЙ CОНCЛУСИОНС“. Қаралди: 2012-йил 7-феврал.
  2. ↑ „Треатй оф Ниcе, Арт. 1. пт. 7“. Қаралди: 2012-йил 7-феврал.
  3. ↑ Майлис Лабайле; Ҳанс Г. Нилссон „Тҳе Роле анд органисатион оф Эурожуст: аддед валуэ фор жудиcиал cо-оператион ин cриминал маттерс“, . Тҳе институтионал дименсион оф тҳе Эуропеан Унион'с Ареа оф Фреэдом, Сеcуритй анд Жустиcе Жöрг Монар: . Брусселс: Петер Ланг, 2010. ИСБН 978-90-5201-615-3. 
  4. ↑ „ЭУР-Лех - 32002Д0187 - ЭН“. Эур-лех.эуропа.эу. Қаралди: 2013-йил 14-июл.
  5. ↑ „Деcисион он тҳе лоcатион оф тҳе сеац оф cертаин оффиcес анд агенcиэс оф тҳе Эуропеан Унион“. Қаралди: 2012-йил 7-феврал.

Ҳаволалар