Блондинларнинг Европада тарқалиш географияси.
     1 % кам очиқ ранглилар,
     1 — 19 % очиқ ранглилар,
     20 — 49 % очиқ ранглилар,
     50 — 79 % очиқ ранглилар,
     80 — 100 % очиқ ранглилар

Европеоид ирқи (баъзида Евросиё ирқи) — инсониятнинг асосий энг йирик ирқи (инсониятнинг қарийб 40 %). Терисининг тиниқлиги, майин ва жингалак сочлари, сержунлиги (эркакларда), олдинга туртиб чиққан ингичка бурни, юпқа лаби, ортогнатизм (юз ва жағ суякларининг олдинга туртиб чиқмаганлиги) ва бошқа белгилари билан ажралиб туради. Европа, Шимолий Африка, Олд Осиё, Шимолий Ҳиндистонда тарқалган; эвропаликларнинг кўчиб бориши натижасида Америка, Австралия ва Жанубий Африкага ҳам ёйилган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил