Европий / Эуропиум (Эу)
Атом рақами 81
Кўриниши оқиш-кул ранг
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
151,965(1) м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 199 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
546,9 кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Хе] 4ф7 6с2
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 85 пм
Ион радиуси (+3э) 95 (+2э) 109 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
1,2
Электрод потенсиали Эу←Эу3+ -1,99 В
Эу←Эу2+ -2,80 В
Оксидланиш даражаси 3, 2,

(заиф асосли оксид)

Термодинамик хоссалари
Зичлик 5,243 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими

1 095 Ж/(К·мол)

Иссиқлик ўтказувчанлик

1 870 Вт/(м·К)

Эриш ҳарорати

176 К

Эриш иссиқлиги

27,656 кЖ/мол

Қайнаш ҳарорати
К
Қайнаш иссиқлиги

28,9 кЖ/мол

Моляр ҳажм
см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши
Панжара даври

4,581 Å

Панжара/атом нисбати
Дебе ҳарорати

(300 К) 13,9 К

63
Европий
Эу
151,964
4ф76с2

Европий (лот. Еигора — Европа сўзидан олинган, Еигоршт), Европий — [[Менделеев даврий системаси]]нинг ИИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент; лантаноидларта киради; тартиб рақами 63, атом массаси 151,96. Европийни 1901-йилда франсуз олими Европий Демарс кашф этган. Иккита барқарор изотоп (|51 Европий — 47,82 % ва |53 Европий — 52,18 %)дан ташкил топган. Ер пўстининг оғирлик жиҳатидан 1,3-10 4 % ини ташкил этади. Нодир металлар билан бирга табиий минераллар — монацит, лопарит, бостнезит, оз миқдорда ксенотим, эвксенит, гадолинит ва апатитлар таркибида учрайди. Денгиз сувлари таркибидаги миқдори 1,1-10 6 мг/л. Европий — оқиш кулранг металл, суюманиш ҳарорати 826°, қайнаш ҳарпрати 1559°, зичлиги 5,245 г/см3. Оддий шароитда сув, минерал кислоталар билан, қиздирилганда азот ва водород билан реаксияга киришади. Европийнинг икки оксиди маълум: Европий (П)-оксид ЭуО — қизғиш- жигарранг, кубик панжарали кристалл модда. Суюқланиш ҳарорати 1980°. 1000° да Эу2О, га Европий таъсир эттириб, Европийни оксидлаб, вакуумда Эу(ОН)2 ни парчалаш усули билан олинади. Европий (Ш)-оксид Эу2О3 — рангсиз кристалл модда. Кубик ва моноклин панжарали икки модификасияси бор. Эу3+ тузлари (оксалат, сулфат, нитрат ва бошқалар)ни 800—1000 °C да парчалаш усули билан олинади. Ядро реаксиялари учун керамик ҳимоя қопламлари тайёрлашда қўлланади. Металл ҳолдаги Ю Эу2О, ни 1200° да вакуумда лантан ёки аргон муҳитида углерод билан қайтариб, шунингдек, ЭуС13 эритмасини электролиз қилиб олинади. Европий ядро техникасида нейтронларни ютувчи, қизил рангда шуълаланувчи моленофорлар тайёрлашда фаоллаштирувчи модда сифатида ишлатилади. Сунъий радиоактив изотоплари: радиоактив 152 Европий (ярим эмирилиш даври Т ‘/, 12,7 й.) кимёвий тадқиқотларда индикатор, 154 Европий (Т ‘/2 16 й.) ва 155 Европий (Т ‘/, 11,7 й.) — дефектоскопияда нурланиш манбаи сифатида, 155 Европий — тиббиётда ташхис қўйишда қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар