Евтидем (қадимги юнонча: Ευθύδημος) — (мил. ав. ИИИ аср 2-ярми) Юнон-Бақтрия подшолиги шоҳи (мил. ав. 230-йилдан). Асли Кичик Осиёнинг Магнесия шаҳридан. Дастлаб (мил. ав. тахминан 250 йилдан) салавкийлардан ажраб чиққан Суғд подшоси Диодотни тахтдан ағдаргач (мил. ав. 230-йил), Юнон-Бақтрия подшоси. Мил. ав. тахминан 230 — 220 йилларда кўчманчи саклар, тохарлар, қонқалар тазйиқи остида Суғдни ташлаб Бақтрата кўчиб ўтган. Суғд мил. ав. 206-йилдан сўнг кўчманчилар таъсирига ўтган. Мил. ав. 208-йил салавкийлар подшоси Антиох ИИИ Турон сатрапликларини қайтариб олишга ҳаракат қилган. У Ох (Тажан) дарёси этакларида, Марғиёна ҳудудида Евтидем суворийларини тор-мор келтириб, Зариаспа шаҳри (ҳозирги Балх) ни қамал қилган. Тарихчи Полибийнинг хабар беришича, бу „тарихий қамал“ 2 йил давом этган. Евтидем кўчманчиларни ёрдамга чақираман деб пўписа қилгандан кейингина Антиох, қамални бўшатган. Мил. ав. 206-йилда тузилган сулҳга кўра, Антиох ИИИ Евтидемнинг шохлигини тан олган. Юнон-Бактрия подшолигининг энг кучайган даври Евтидем ва унинг ўғли Деметрий И ҳукмронлиги даврига тўғри келган. Евтидем эллинистик типдаги тангаларни Суғдда зарб эттирган дастлабки подшоҳ эди. Ўрта Осиё ҳудудидан Евтидемнинг Суғд, Бактрияда зарб этган тангалари кўплаб топилган[1].

Евтидем
Асл исми Ευθύδημος

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар