Йилқи — отлар подаси, от тўдаси, уюр. Яйлов йилқичилиги ривож топган Ўзбекистоннинг тоғли ва чўл-дашт ҳудудларида Й. уюри йил давомида (қишнинг қалин қорли совуқ кунларидан ташқари) яйловда асралади ва боқилади. Биялар уюри 25—30 ва ундан кўпроқ Й. ва 6—8 ойгача бўлган қулунлардан ташкил этилади. Қочириш мавсуми бошланишида ҳар бир уюрга биттадан наслли айғир қўйилади. Й. уюри учун айғир етакчилик вазифасини бажаради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил