Йлйм (таржимаси „фан“) — Туркманистон Фанлар академияси қошида фаолият юритувчи, 1952-йилда Ашхободда ташкил этилган туркман давлат илмий нашриёти.

Йлйм
МамлакатSSSR bayrogʻi СССР Turkmaniston bayrogʻi Туркманистон
Асос солинган1952-йил феврал
Асосчи(лар)Туркманистон фанлар академияси
Вебсайтсcиэнcе.гов.тм/организатионс/йлйм-несирятй

Тарихи

Йлйм нашриёти 1952-йил феврал ойида Туркманистон ССР Фанлар академияси қошидаги нашриёт сифатида ташкил этилган. Нашриёт илгари СССР Фанлар академиясининг Туркманистон филиалида нашр этилган босма маҳсулотларни чиқаришни давом эттирган. 1963-йил ноябр ойида нашриёт „Туркманистон“ нашриёти билан бирлаштирилган ва Туркманистон ССР Давлат нашриёт қўмитаси тасарруфига ўтказилган. Бу даврда нашрлар ҳажми кескин қисқаради. 1966-йил 1-октябрда нашриёт Туркманистон ССР Фанлар академияси тасарруфига қайтарилади[1]. Туркманистон мустақилликка эришгандан сўнг, нашриёт Туркманистон Фанлар академияси қошида ўз фаолиятини давом эттирмоқда[2].

Фаолияти

Нашриёт 1950—1980-йилларда 20616 босма маҳсулотларни, шундан 17268 китоблар ва рисолаларни нашр этган[1]. Нашриёт фундаментал монографиялар[1], жумладан, „Туркманистон ССР тарихи“ (1957, икки жилдлик), „Совет Туркманистонининг қишлоқ хўжалиги ва дайхонлик тарихи“ (1979), „Туркман адабиёти тарихи“ (1967—1982, олти жилдлик) чоп этган. Нашриётда „Туркманистон ССР Фанлар академияси хабарлари“ (физика-техника, кимё ва геология фанлари; биология фанлари; ижтимоий фанлар серияси), „Жанубий Туркманистон археологик комплекс экспедицияси асарлари“, „Чўлларни ўзлаштириш муаммолари“ (туркманча: „Çöллери öзлеşдирмегиň проблемаларй“) каби илмий журналларни нашр қилган. Нашриёт, шунингдек, тематик тўпламлар, луғатлар, маълумотномалар ва илмий-оммабоп рисолаларни чоп қилган[1].

Статистикаси

Нашриёт томонида ўн йилликлар давомида (шу жумладан СССР Фанлар академиясининг Туркманистон филиали томонидан): 1940-йилларда 500 га яқин варақ, 1950-йилларда тахминан 3000 варақ, 1960-йилларда тахминан 5500 варақ, 1970-йилларда тахминан 7500 варақдан иборат босма маҳсулотлар чиқарилган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 Шнеер М.С.. Издательство «Ылым» АН ТССР // Туркменская ССР. Энциклопедический справочник. Главная редакция Туркменской советской энциклопедии, 1984 — 374—584-бет. 
  2. ↑ „«Йлйм» неşирýатй“. 2026-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 16-апрел.