Yobu
Ёбу, Жобу — ўзбек уруғи. Ё. қозоқлар таркибида ҳам бўлган, тарқоқ ҳолда Зарафшоннинг ўрта ва қуйи оқими (Паяриқ, Пастдарғом, Каттақўрғон, Нарпай, Ғиждувон) да Қарши чўлида яшаган. Чорвачилик ҳамда деҳқончилик билан шуғулланишган. Ё. авлодлари ўзбек халқи таркибига сингиб кетган.[1]
Ябу, ёбу, жабу — ўзбек халқи таркибига кирган кичик уруғлардан бири. ХХ асрнинг бошларида (ҳозирги Пастдарғом, Каттақўрғон, Нарпай, Ғиждувон туманларида) ҳамда Қарши чўлида яшаб, асосан, чорвачилик, сўнгра деҳқончилик билан шуғулланганлар. 1926-йилги аҳоли рўйхати маълумотларига кўра, улар 4 мингга яқин кишини ташкил этишган.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |