Ёд / Иодум (И)
Атом рақами 53
Кўриниши Ёд
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
126,90447 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси н/а пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
1 008,3 (10,45) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Кр] 4д10 5с2 5п5
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 133 пм
Ион радиуси (+7э) 50 (-1э) 220 пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
2,66
Электрод потенсиали 0
Оксидланиш даражаси 7, 5, 1, ?1
Термодинамик хоссалари
Зичлик 4,93 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 0,427 (И-И) Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик (0,45) Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 386,7 К
Эриш иссиқлиги 15,52 (И-И) кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 457,5 К
Қайнаш иссиқлиги 41,95 (И-И) кЖ/мол
Моляр ҳажм 25,7 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши орторомбик
Панжара даври 7,720 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати н/а К
53
Ёд
И
126,9045
4д105с25п5

Ёд, иод (лот. Иодум, юн. иодис — бинафша рангли), И — Менделеев даврий системасининг ВИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент, галогенларга киради. Тартиб рақами —53, атом массаси 126,9045. 1811 йилда франсуз кимёгари Ёд Куртуа томонидан кашф этилган. Табиий Ёд атом массаси 127 га тенг бўлган битта барқарор изотопдан иборат. Оксидланиш даражаси — — 1, +1, +3, +5 ва +7; электронга мойиллиги —3,08 эВ. Полинг бўйича электроманфийлиги 2,5; ат. радиуси 0,136 нм, ион радиуси (қавсларда координацион сони келтирилган) И-—0,206 нм (6), 15+—0,058 нм (3), 0,109 нм (6), Г+-0,056 нм (4), 0,067 нм (6).

Ёдтарқоқ элемент, минералларидан — ёдаргарит Агл, лаутарит Са(ЙУ3)2 лар таркибида, магма ва чўкма тоғ жинсида учрайди. Ёд тоғ жинсларидан сув таъсирида ювилиб ажралади ва организмларда йиғилади. Масалан, сув ўтларида (уларнинг кулида) Ёд миқдори 0,5% гача бўлади. Ёд нинг асосий манбаи океан сувларидир (1л сувда ўртача 5-10~5 г). Ёд органик моддаларда осон йиғилади. Саноат миқёсида Ёд нефт ва газ конларидан улар билан бирга чиқадиган йўлакай сувлар ва ер ости иссиқ шўр сувлари (0,01—0,1 кг/м3), селитра қат-ламларидан (1% гача) олинади. Суюқланиш температураси 113,5°, қайнаш температураси 184,35°; қаттиқ Ёд нинг зичлиги 4,94 г/см3, суюқ Ёдники 3,96 г/см3.

Аммиакнинг сувдаги эритмаси билан портловчи модда — азот ёдид Нл3 ҳосил қилади.

Ёд олишда нефт ва газ конлари (қудуқлари)дан чиққан йўлакай сувлар, ер ости иссиқ шўр сувлари, денгиз сувўтлари ҳамда натрийли селитра олишда ажралган натрий ёдатга бой эритма хом ашё сифатида хизмат қилади. Ёд, асосан, 3 усулда олинади: 1) сорбент ва ионитларни бойитиб; 2) ёдли сув ўтларини куйдириб; 3) ҳаво ёрдамида ажратиш ва ютилиш (Мас, НаОҲ эритмаси ва сорбентларда) усуллари.

Ўзбекистонда Ёд таркибида 15—40"’/л Ёд бўлган нефт қудуклари ва ер ости шўр сувларидан ҳаво ёрдамида ажратиш ва ютилиш усулларини қўллаб олинади. Бу сувларда Ёд, асосан, ёдид, ёдат ва органик бирикмалар ҳолида учрайди. Ёд ли сувларни кислотали (Ҳ2СО4 ёки НС1) шароитда (рН=2,5+3,5) оксидловчилар (Cл2, НаНО2 ёки калсий гипохлорит, натрий гипохлорит) эритмаси ва б. иштирокида Ёд бирикмаларининг сув томчиларига (60—75°да) босим остида ҳаво юбориб, Ёд ҳавога эркин ҳолда ўтказилади. Бундай шароитда ҳавога қисман водород ёдид кислотаси ҳам ўтади.

Ҳавога ажралган 12 сувли шароитда сорбентлар ёрдамида (Мас, 20—25 г/л гача натрий ишқори эритмасида) бойитилади.

Ёд га бойитилган ишқор эритмасини нейтраллаб, кислотали (Ҳ2СО4) шароитда оксидловчилар (Мас, Cл2, НаНО2, К2Cрж07 ва ҳоказо) иштирокида элемен-тар Ёд (Ёд пастаси) ажратиб олинади.

Нефт билан бирга чиқадиган оқова сувлар, ер ости иссиқ шўр сувларидан олинган Ёд таркибида қисман органик бирикмалар ҳам бўлгани учун уни сублимация ёки саноат шароитида (125—140° да) консентрланган Ҳ2СО4 билан тозаланади.

Селитра саноатидан чиққан НаИО3 эритмасидан элементар Ёд олиш учун эритмага СО2 билан ишлов берилади.

Сув ўтларида Ёд жуда оз миқдорда бўлгани сабабли, уларни аввал ёқилади, бойитилган кулни сувли эритмага ўтказиб, эритмага оксидловчилар таъсир эттирилади.

Ёд ва унинг бирикмалари, асосан, тиббиётда қўлланади. Ёд эритмаси бактерия ва микробларга карши курашиш хоссасига эга бўлиб, уни ши-кастланган терини даволашда, Ёд нинг калий ва натрийли тузлари Ёд етишмаслиги натижасида келиб чиқадиган касалликларда, Мас, буқоқ, асаб касалликлари, семириш, ақл заифлиги, турли юкумли касалликларда қўлланади. Бу касалликларнинг олдини олиш учун ёдланган ош тузини истеъмол қилиш зарур. Ҳозирги кунда республикамизда ёдни ер ости иссиқ сувларидан ажратиб олиш технологияси Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийсида йўлга қўйилган. Кристалл ҳолдаги Ёд дан калий ёдид олинади. Хўжаикон туз заводи (Сурхондарё)да ош тузини саноат миқёсида ёдланади.

Ёд анорганик (ЁдИ, КЙУ3 ва ҳакозо) ва органик синтезда, аналитик кимёда (ёдометрия), радиацион кимёда, фотографияда, соф ҳолдаги металлар (Ти, Зн), ўта нур сезгир моддалар, махсус мотор ёқилғилари олишда, антидетонатор сифатида, қутбланиш хоссасига эга бўлган махсус шишалар олишда, кумуш ёдат эса булутдаги сувнинг кристаллизация марказини ҳосил қилишда қўлланади. Водород ва кислород аралашмасига атиги 0,002% Ёд буғи қўшилса, портлаш хоссаси йўқолади.

Адабиётлар

  • Потаенко Ёд Ёд, Эшонхўжаев Ёд, Ўзбекистон Республикаси фан ва техника комитети бюллетени, 1999 й., №1.; Ксензенко Ёд Ёд, Стасиневич Ёд С, Химия и технология брома, ёда и их соединений, Ёд, 1979.

Саид Эшонхўжаев[1].

Ёд - унсурлар даврий жадвалининг 53 унсури, галоген.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил