Ёфас, Абу Турк (ғарб манбаларида Иафет, Яфет) — қадимги диний ақидаларга кўра, Нуҳ(ас)нинг 3 фарзандидан бирлари бо'лган (Сом, Ҳом билан бирга). Тўфондан сўнг омон қолганлар. Нуҳ(ас) ўғилларига Ер юзини бўлиб берган. Жумладан,"Шажарайи турк" манбасига ко'ра "Ёфас отасининг ҳукми бирлан... Атил (Итил) ва Ёйиқ сувининг ёқосиға борди. Икки юз эллик йил анда турди. Тақи вафот тобди. Саккиз ўғли бор эди (Турк, Хазар, Сақлаб, Рус, Минг , Чин, Қамари, Тарих)". Тўнғич ўғли номидан Ёсафни "Абу Турк" ("Туркнинг отаси") деб ҳам аташган. Мирзо Улуғбекнинг ёзишига қараганда, "Ёсафга Чин Машриқининг бошқа муҳитлари, Қомарун тоғлари ва рус ерлари охиригача чўзилган оқ чўққилар ва бешинчи иқлимнинг қолган учдан бир қисми то маъмур ерларнинг охиригача ва Шимолнинг зулуммотигача ерлар бахш этилган эди... Айтадиларки, Турон замин ва Туркистонни Ёфас(ас) ўзига асраб қўйган эди. Шу сабабли уни Абуттурк дейишган". Қадимда туркий ўлкаларда ёмғир ёғдирувчи тош (қаранг Яда тоши) ёрдамида дуо ўқиб осмондан ёмғир-қор ёғдирувчи кишилар бўлган. Мана шу яда илмини Ёсафга отаси Нуҳ(ас) ўргатган деган нақл бор. Ёсаф вафотидан сўнг Турк отаси ўрнига ўтириб юртни бошқарган. Халқ уни Ёфас ўғлон деб атаган.

Ёфас

Адабиёт

  • Мирзо Улуғбек, Тўрт улус тарихи, Т., 1995; Абулғозий, Шажарайи турк, Т., 1992; Иброҳимов А., Султонов Х., Жўраев Н., Ватан туйғуси, Т., 1996.

Фахриддин Ҳасанов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил