Ёга (санскритча — бирлашиш, мулоқот) —1) инсон руҳияти ва физиологиясини бошқариш таълимоти ва методи. "Халос бўлиш" (мокша ёки нирвана) ҳолатига эришишни мақсад қилиб қўйган ҳинд диний ва фалсафий тизимларининг таркибий қисми. Инсонда (руҳиятни муайян йўсинда чоғлаш орқали) органик ва анорганик жараён ва жисмларни бошқариш учун қандайдир куч ва имкониятлар мавжудлигини тан олади. Й.да жисмоний машқлар тизими ишлаб чиқилган ва организмнинг нафас олиш ва б. физиологик функсияларини бошқаришда, инсонда хоҳлаган руҳий ҳолатни вужудга келтиришда маълум муваффақиятларга эришилган. Асосий фалсафий ғояси— инсон психофизиологияси билан коинот ўртасидаги уйғунлик; 2) ҳинд фалсафасидаги 6 ортодоксал (ведаларни эътироф этадиган) тизимлардан бири. Қад. ҳинд файласуфи Патанжали (мил. ав.ИИ аср билан мил. ИИ аср оралиғи) асос солган. Й. методлари табиати ва функсияларини, уларни қўлланиш босқичлари ва б. ни тадқиқ этган. Умумий фалсафий масалаларда санкхя таълимотига эргашади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил