Yolanda Adams
Ёланда Адамс (1961-йил 27-август, Хюстон, Техас) – америкалик қўшиқчи ва радио бошловчи. Ниэлсен СоундСcан маълумотларига кўра, 2009-йилда Адамснинг мусиқий албомлари Қўшма Штатларда 4,5 миллиондан ортиқ нусхада сотилган. 2013-йил апрел ҳолатига кўра, Адамс ўзинг 12 та студиявий албомларини чиқарди, улардан тўрттаси госпел жанридаги хит-парадда энг юқори ўринни эгаллаган. Қўшиқчи тўртта Граммй мукофотини қўлга киритган.
Ёланда Адамс | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1961-йил 27-август |
| Жанрлар | госпел |
| Касби | қўшиқчи, радио бошловчи |
| Фаолият йиллари | 1987-йилдан |
| Лейбллар | Соунд оф Госпел, Атлантиc Реcордс, Cолумбиа Реcордс |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайт | ёландаадамсливе.cом |
Ҳаёти
Ёланда Адамс жазз, классик мусиқа ижрочилари Жамес Cлевеланд, Эдwин Ҳокикс ва Р&Б қўшиқчилари Стевиэ Wондер, Нанcй Wилсон кабиларнинг қўшиқларини тинглаб ўсган. 1980-йилларда мусиқий фаолиятини бошлашдан олдин, Хюстондаги мактабда ўқитувчи ҳамда озроқ муддатда фотомодел сифатида ҳам ишлаган.
1988-йилда Соундс Оф Госпел лейбли Адамснинг Жуст ас И Ам дебют албомини чиқарди. Дастлаб қўшиқчи христиан мусиқасини ижро этишда дунёвий мусиқа ва модадан фойдаланганлиги учун христиан жамияти томонидан танқид қилинган. 1990-йилларнинг ўрталарида госпелнинг машҳурлиги Адамснинг фаолиятига ижобий таъсир кўрсатди. Қўшиқчи Кирк Франклин & Тҳе Фамилй гуруҳи билан биргаликда гастролларда бўлган. Унинг 1996-йилги Ёланда Ливе ин Wашингтон консерт албоми Граммй мукофотига номзод бўлган.
1999-йилда Адамс ўзининг энг муваффақиятли Моунтаин Ҳигҳ… Валлей Лоw албомини чиқарган ва албом Қўшма Штатларда 1,3 миллион нусхада ортиқ сотилган ҳамда қўшиқчига ўзинг ижодидаги биринчи Граммй мукофотини келтирган.
Шахсий ҳаёти
Адамс 1987-йилдан 1990-йилгача Трой Масон билан эр ва хотин бўлиб яшашган[1]. 1997-йилда Ёланда НФЛ футболчиси Тим Cраwфордга турмушга чиққан. 2001-йилда жуфтликнинг Тайлор Айяна Адамс Cраwфорд исмли қизи туғилган[2]. 2004-йил август ойида Адамс ва Cраwфорд 7 йиллик никоҳдан кейин ажрашишди.
Дискографияси
- 1987 – Жуст ас И Ам
- 1991 – Тҳроугҳ тҳе Сторм
- 1993 – Саве тҳе Wорлд
- 1995 – Море Тҳан А Мелодй
- 1998 – Сонгс фром тҳе Ҳеарт
- 1999 – Моунтаин Ҳигҳ… Валлей Лоw
- 2000 – Чристмас Wитҳ Ёланда Адамс
- 2001 – Белиэве
- 2002 – Тҳе Эхпериэнcе
- 2005 – Дай Бй Дай
- 2007 – Wҳат а Wондерфул Тиме
- 2011 – Беcоминг
Манбалар
- ↑ „Тwиcе Диворcед Госпел Сингер Ёланда Адамс“ (эн). 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 27-август.
- ↑ [чристианмусиc.абоут.cом/од/алпрофилес/п/ёландаадамс.ҳтм „Ёланда Адамс Биограпҳй“]. Чристианмусиc.абоут.cом (1961-йил 27-август). 2011-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 20-ноябр.