Ёнех Cо., Лтд. (японча: ヨネックス株式会社, Ёнеккусу Кабушики-гаиша; ТЙО: 7906) — Япониянинг спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи компанияси. Ёнех теннис, бадминтон, голф ва югуриш учун жиҳозлар ҳамда кийимлар ишлаб чиқаради[1].

Ёнех Cо., Лтд.
Тури Оммавий компания
Тармоғи Спорт анжомлари
Қачон асос солинган 1946 (80 йил аввал) (1946) (1958 таркибга киритилган)
Асосчи(лари) Минору Ёнеяма
Раҳбарият Бен Ёнеяма (раис),
Кусаки Ҳаяшида (президент)
Маҳсулот(лар)и Ракетка, теннис то'пи, волан, голф клуби, атлетик оёқ кийимлар, спорт кийимлари, сумкалар, аксессуарлар
Шўба корхоналари
  • Ёнех Cорпоратион
  • Ёнех УК Лтд.
  • Ёнех ГмбҲ
  • Ёнех Таиwан Cо., Лтд.
  • Ёнех Cанада Лтд.
  • Ёнех Голф Чина Cо., ЛТД
Вебсайти ёнех.cом

Унинг ишлаб чиқарилган ва тижоратлаштирилган маҳсулотлари қаторига бадминтон, теннис (ракеткалар, воланлар, тўплар, сумкалар) ва голф (клублар, сумкалар) учун ускуналар киради. Ёнех шунингдек, футболкалар, курткалар, юбкалар, шортилар, тайталар ва бош кийимларни ўз ичига олган спорт поябзали ҳамда кийимларини ишлаб чиқаради[1].

Тарихи

Компания 1946-йилда Минору Ёнеяма томонидан балиқ овлаш тўрлари учун ёғоч тутқич ишлаб чиқарувчиси сифатида ташкил этилган. Кейинчалик компания пластик тутқичлар ихтироси туфайли ушбу бозорни тарк этишга мажбур бўлди. Бу Ёнеяманинг технологик тараққиётдан бошқа ҳеч қачон ортда қолмаслик мажбуриятига олиб келди.

1957-йилда Ёнеяма бошқа брендлар учун бадминтон ракеткаларини ясашни бошлади. 1961-йилга келиб, биринчи Ёнеяма маркали ракетка ишлаб чиқарилди ва яна икки йил ичида бутун дунё бўйлаб тарқатиш учун экспорт компанияси яратилди. 1969-йилда компания алюминийдан бадминтон ракеткаларини ишлаб чиқаришни бошлаганидан сўнг, худди шу технологияни 1971-йилда тақдим этган теннис ракеткасига қўллаш мумкинлигини аниқлади. Компания иккала турдаги ракеталар учун графит шафталари билан тажриба ўтказишни бошлади ва улар голф клублари учун ҳам фойдали бўлиши мумкинлигини ўйлаб топди.

1982-йилда Ёнех РЕХ-сериясида Р-7 ва Р-10 ракеталари билан янги катта ўлчамли теннис ракеткаси билан чиқди. Ўша пайтда Мартина Навратилова Р-7 билан ўйнаган ва катта муваффақиятга эришган. Бир йил ўтгач, Р-22 билан янги Рехкинг серияси ишлаб чиқилди. Навратилова кейинчалик 1990-йилларнинг бошларига қадар оқ РҚ 180 кенг корпусли ракеткадан фойдаланган.

Ёнех реклама баннерлари 2013-йилги бадминтон Франсия очиқ чемпионатида

Ўсиб бораётган бозорни топиб, Ёнех корпорацияси (тўлиқ шўба корхона) 1983-йил июл ойида Калифорния, АҚШнинг Торранcе шаҳрида ташкил этилган. 1992-йилда Ёнех кенг корпусли бадминтон ракеткаси „Исометриc 500“ ни тақдим этди, бу ракета аввалгиларига қараганда „кўз ёши томчиси“ шаклидан бироз калтароқ эди. Кўпроқ „квадрат“ бош унга жуда катта ажойиб сиртни берди, бу эса тўпни уриш учун каттароқ жой тақдим этади. Ракетка бошқа ишлаб чиқарувчиларни „квадрат бош“ ёки изометрик дизайндаги кўринишга эргашишга олиб келди.

Бош компания 1994-йилда Токио фонд биржасига киритилган. Ёнех ўзини голф, теннис ва бадминтон ускуналари бўйича жаҳон етакчиси сифатида таърифлайди[2]. Ёнех бутун дунёдаги миллий бадминтон ассоциациялари учун кийим-кечак тақдим этади, масалан, Малайзия Бадминтон Ассоциацияси, Бадминтон Шотландия, Бадминтон Англия, Бадминтон Ирландия ва Бадминтон Уэлс. Ёнех шунингдек, 2007-йилдан бери ОCБC (Оранге Cоунтй Бадминтон Cлуб) билан ҳамкорлик қилиб, йиллик АҚШ очиқ Гранд При бадминтон чемпионатига мезбонлик қилмоқда[3].

Ёнех бадминтонда доминант корпоратив ўйинчига айланди. Ёнех Бадминтон бўйича Бутун Англия очиқ чемпионатига ҳомийлик қилади ва жаҳон чемпионатини ташкил этувчи Бадминтон бўйича Бутунжаҳон Федерациясининг ҳамкори ҳисобланади[4]. Рақобатбардош ўйинчиларнинг 80 % дан ортиғи ушбу компаниянинг ракеткаларидан фойдаланади, чунки бу профессионаллар фикрича афзалроқ танловдир[5]. Ёнех теннис ва голф саноатида ҳам муҳим аҳамиятга эга ва ҳар учала спорт тури бўйича профессионал спортчиларнинг асосий ҳомийси ҳисобланади[6].

Ҳомийлик

Ёнех қуйидаги лигалар, спортчилар, жамоалар ёки ассоциациялар учун расмий материалларни етказиб беради:

Олимпиада қўмиталари

Футбол

Клуб жамоалари

Теннис

Эркак ўйинчилар (фаол)

 

Аёл ўйинчилар (фаол)

 

Собиқ ўйинчилар

 

Бадминтон бўйича маслаҳат ходимлари

Эркак ўйинчилар

 

Аёл ўйинчилар

 

Мунозара

Ёнех 2014-йилда Хитой Тайпейи Бадминтон Ассоциацияси билан миллий терма жамоа формасига ҳомийлик қилиш бўйича шартнома имзолаган. Бироқ, Ёнех кўпинча асосий турнирлардан бир неча кун олдин ўйинчиларга кийим-кечак ва оёқ кийимларини кийиш учун юборар эди, шунинг учун, ўйинчиларда ўйнаш вақтида пуфакчалар ва кўкаришлар пайдо бўлар эди[7].

2016-йилнинг май ойида Ёнех кийим-кечак қоидаларини бузган Тайван терма жамоаси ўйинчиларини танқид қилиш учун кучли баҳс олиб борди. Ёнех Хитой Тайпейи Бадминтон Ассоциациясига расмий ҳужжатларни юбориб, агар Ассоциация асосли жавоб бера олмаса, миллий терма жамоа бош мураббийларини судга бериш билан таҳдид қилган[8].

2016-йилги ёзги Олимпиада ўйинлари пайтида Ёнех бадминтончи Таи Цзу-йингга яроқсиз поябзаллар берди. Бу Таини шахсий ҳомийси Виcтор томонидан ишлаб чиқарилган, логотипсиз бошқа поябзал кийишга мажбур қилди. Ушбу воқеа Таи Ёнехни ОАВ асосида жазоламоқчилиги сабабли Хитой Тайпейи Бадминтон Ассоциацияси билан Ёнех ўртасидаги баҳсга сабаб бўлди[9][10].

Таи билан содир бўлган воқеадан сўнг, худди шундай вазиятга тушиб қолган беш нафар бадминтончи ҳам жазоланди. Мисол учун, Ёнех бадминтончи Лиао Куан-Ҳао шахсий ҳомийси маҳсулотидан фойдалангани учун норози бўлган ва кейин Ёнех Хитой Тайпейи Бадминтон Ассоциациясидан Лиаони жаримага тортиш ҳамда олти ойга дисквалификация қилишни сўраган[11].

2016-йил август ойида Хитой Тайпейи Бадминтон Ассоциацияси вазиятни ҳал қилиш учун бошқарув кенгаши йиғилишини ўтказди. Йиғилишда 3 та асосий қарор қабул қилинди: „бадминтончи“га нисбатан жазо қўлламаслик; мунозаралар учун раис Цаи Ҳунг-пенгнинг истеъфосини қабул қилиш; Ёнех билан тузилган шартномадан „Пояфзал“ ва „Ракеткалар“ сўзларини олиб ташлаш[12].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ёнех Оффиcиал Wебсите“. Ёнех гроуп. Қаралди: 2020-йил 11-август.
  2. ↑ Cомпанй профиле
  3. ↑ тоурнаменцофтwаре.cом: Тоурнаменц оф тҳе БWФ
  4. ↑ Wорлд чампионшипс он тоурнаменцофтwаре.cом
  5. ↑ „Бадминтон Стар беcомес УНИCЕФ Амбассадор“. бадминтон информатион.cом. 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-март.
  6. ↑ ёнех.cом: Феатуред плаерс
  7. ↑ „戴資穎4聲明談球鞋 為符規定打到腳底流血“. 台灣蘋果日報 (2016-йил 17-август).
  8. ↑ „ЙОНЕХ施壓羽協公文曝光 「對選手教練最懲厲處份」 | 即時新聞 | 20160818 | 蘋果日報“ (зҳ-ТW). Қаралди: 2016-йил 18-август.
  9. ↑ РИО 2016: Бадминтон қуаррел промпц оутраге
  10. ↑ „Топ бадминтон плаер Таи Тзу-йинг стандс бй ҳер аcтионс ин шоэ роw“. 2017-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
  11. ↑ „Wорсе тҳан Таи, Лиао ҳад беэн финед НТ$300,000, анд суспендед фор сих монтҳс“. 2020-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-сентябр.
  12. ↑ „羽協理事長鞠躬道歉 戴資穎不懲處、不禁賽 | 即時新聞 | 20160823 | 蘋果日報“ (зҳ-ТW). 蘋果日報. Қаралди: 2017-йил 3-август.