Yoqub Bek
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. (2025-02) |
Ёқуббек (Муҳаммад Ёқуббек Бадавлат, Оталиқ ғозий) (1820, Пискент – 1877, Шарқий Туркистоннинг Кўрла ш.) – Қўқон хонлигининг ҳарбий ва давлат арбоби, Еттишаҳар Уйғур давлатининг ҳукмдори (1865—77).
| Ёқуб Бек | |
|---|---|
| ياقۇب بەگ بەدۆلەت خان | |
|
| |
| Таваллуди |
1820-йилда |
| Вафоти |
31-май 1877 Қашқар |
Биографияси
Отаси Пирмуҳаммад Мирзо Қўқон хонлигидаги Қурама қишлоғи қозиси, онаси пискентлик крзи шайх Низомиддиннинг синглиси. Ё. 1845-йил Тошкентда аскарликка чақирилган. Тоғаси Тошкент қозиси бўлиб тайинланиши ва синглисининг Тошкент ҳокимига турмушга чиқиши муносабати билан унинг мавқеи тез ўсган, хон урдасида маҳрам, кейинчалик элликбоши, юзбоши, понсод (бешюзбоши) бўлган, Чиноз ва Авлиёота (1846)га, Оқмачит (1847) га бек қилиб тайинланган. Ё. Оқмачитда қушбеги лавозимига кўтарилиб, рус босқинчиларига қарши курашда жасур саркарда эканлигини кўрсатган. Тошкент ҳокими уни чақиртириб, ботурбоши этиб, Қўқон хони Худоёрхон эса, уни Хўжанд (1852) беги қилиб тайинлайди. Худоёрхонга қилган муваффақияциз фитнасидан кейин (1853) Бухорога крчган. Худоёрхон тахтдан ағдарилгандан сўнг Қўқонга қайтган (1858). 1864-йилда Шарқий Туркистонда Манжур империясининг зулмига қарши мустақиллик учун кураш бошланиб, бешта хонлик юзага келади. Кашқар хонлиги мамлакатни бирлаштириш мақсадида Қўқон хонлигидан Ёркент хонлигининг тахт ворисларидан бирини Шарқий Туркистонга юборишини илтимос қилган. Ё. Бузрукхўжага қушбеги қилиб тайинланиб Қашқарга юборилган (1865). У Бузрукхўжанинг давлат ишларига қобилияцизлигидан фойдаланиб, ҳокимиятни ўз қўлига олган. У бошда Бузрукхўжа ва б. хўжалар номидан иш юргизиб, Или султонлигидан ташқари (мазкур хонликни 1871-йил руслар босиб олган) 4 хонликни (Қашқар, Хўтан, Кучор, Урумчи хонликларини) бирлаштириб Еттишаҳар Уйғур давлатини тузган. Ё. Еттишаҳарнинг равнақ топиши ва дунёга танитиш учун катта ишларни қилган. Ё. давлатининг асосий таянчи маҳаллий ер эгалари ва руҳонийлар бўлган. Ё. қатъий ташқи сиёсий йўналишга эга бўлмагани туфайли Буюк Британия, гоҳ Туркия, гоҳ Россиянинг кўмагидан умидвор бўлган, бунда уларнинг Ўрта Осиёдаги манфаатлари ўзаро зиддиятли эканлкгидан фойдаланмоқчи бўлган. Туркистон генералгубернатори К. П. Кауфман билан чегара чизиғини белгилаш ҳақида музокаралар олиб борган. Ё. хонлиги даврида кўплаб масжид, Мадраса, карвонсарой қурилган. Ё.ни энг яқин кишиларидан бири, Хўтан беги Ниёз Ҳаким заҳар бериб ўлдирган. Ё. ўлимидан кейин тахт учун кураш бошланган. Хитой ички зиддиятлардан фойдаланиб, 1878-йилда Еттишаҳар давлатини тутатган. Шарқий Туркистонда Хитой ҳукмронлиги қайта тикланган[1].
Адабиёт
- Ёқуббек // Ўзбекистон миллий энциклопедияси. — Тошкент : Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2000—2005.
Манбалар
| Сиёсатга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |