Yoqubning narvoni
Ёқубнинг нарвони (ибронийча: סולם יעקב, Сулам Яаков) – Ёқубнинг тушидаги нарвон бўлиб, бу нарвон Ер билан Осмонни боғлайди.

Тавротда
У ухлар экан, тушида тик турган нарвонни кўрди. Нарвоннинг бир учи ерга, бир учи осмонга тегиб турар, Худонинг фаришталари эса унда чиқиб тушаётган эдилар.Худованднинг Ўзи ҳам нарвоннинг устида турганича, шундай гапирди: «Мен – Худованд, отанг Иброҳимнинг ва Исъҳоқнинг Худосиман. Сен ётган ерни Мен сенга ва зурриётингга бераман. Сенинг зурриётинг ернинг қумидек кўп бўлади. Ғарбу шарққа, шимолу жанубга ёйилиб борасан. Сендан ва зурриётингдан ер юзидаги ҳамма қабилалар барака топадилар. Мана, Мен сен билан. Қаерга бормагил, Мен сени асрайман, сени яна шу ерга қайтараман. Сенга айтганларимни то бажо келтирмагунимча, сени тарк этмайман». Ёқуб уйғонгач: «Чиндан ҳам бу ерда Худованд бор экан, мен эса билмабман!» – деди.
— Ибтидо 28:10–19[1]
Ёқуб уйғониб, боши тагига қўйган тошни олиб, уни ёдгорлик қилиб тиклади, уни Худога бағишлаш учун устига мой қуйди ва бу жойни Худонинг уйи деб эълон қилди[2].