Ёқут — минерал, таркибида оз миқдорда (2% гача) хром ионлари (СгЗ+) бўлган корунд (Ал2О3)нинг қизил рангли тури. Ранги оч пуштидан тўқ қизилгача. Биринчи тоифали қимматбаҳо тошлар туркумига мансуб. Шимолий Мянманинг ёқут конлари қадимдан маълум бўлиб, Ўрта Осиё ва Европага ҳам шу ердан келтирилган. Бадахшондаги ёқут кони жуда машҳур бўлган. 18асрда Ўрта ва Жанубий Уралдаги сочмаларда ҳам топилган. Энг катта конлари Мянма, Таиланд, Шри Ланкада. Ёқутнинг йирик шаффоф хиллари сунъий йўл билан олинади. Сунъий ёқут соат механизмлари, квант электроникаси ҳамда заргарликда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил