Yoritish
Ёритиш — объектларнинг кўриниш сезгирлигини яхшилаш ёки уларни ёруғлик сезгир материалларга туширишни таъминлаш мақсадида маълум миқсорда ёритилганлик яратиш. Ё.нинг табиий, сунъий ва аралаш хиллари бор. Табиий Ё. инсон учун энг қулайи бўлиб, Қуёш, осмон ёритқичлари, атмосфера электр разрядлари ва б. билан яратилади. Уйлар ва алоҳида хоналарда керакли даражада ёритилганликни таъминлаш учун уларнинг деворлари, ораёпмалари ёруғлик ўтказадиган материаллардан тайёрланади, деразалар тепасига туйнуклар қилинади. Яхшиси уйларни қуришда ёруғликтушишни тўғри танлаш керак. Сунъий Ё., одатда, ёритиш жиҳозлари, ёритиш қурилмалари ёрдамида ҳосил қилинади. Унинг умумий, маҳаллий (иш жойини ёритиш) ва аралаш, иш (хдр куни ишлатиш учун) ҳамда авария ҳолатдаги (иш Ё. ўчганда ишлатиладиган) хиллари бор. Сунъий Ё. аҳоли яшайдиган жойлар, транспорт ҳаракатланадиган магистраллар, кўчалар, майдонлар ва б.ни Ё.га татбиқ этилади. Хоналарни табиий Ё. ва сунъий Ё. қурилиш нормалари ва қоидаларига асосланиб бажарилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |