Yorkend
Ёркенд | |
|---|---|
| шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Хитой |
| Автоном раён | Шинжон-Уйғур мухтор раёни |
| Ноҳия | Ёркенд |
| Иқлим тури | кескин континентал |
| Расмий тил(лар)и | уйғур ва хитой |
| Миллий таркиб | уйғурлар, ханлар |
| Конфессиявий таркиб | мусулмон |
Ёркенд (қадимги номи: Сакараўл, хитойча: Шаче) — Хитойнинг Синсзян-Уйғур мухтор раёнидаги шаҳар, Қашқар вилоятининг Ёркенд тумани маркази (1980-йилгача Қашқар вилояти маркази). Такламакон чўлининг ғарбий қисмида, Ёркенддарёнинг ўнг соҳилида, 1200 м баландликда жойлашган. Аҳолиси қарийб 547,5 минг киши, асосан уйғурлар, қисман ўзбеклар, хитойлар ҳам яшайди. Ёркенд 2 қисм — мусулмонлар яшайдиган Ёркенд ва хитойлар яшайдиган Шачедан иборат. Муҳим савдо ва транзит пункти. Ёркенд йирик деҳқончилик (ғаллакорлик, пахтачилик), боғдорчилик ва ипакчилик раённининг маркази. Озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Ҳунармандчиликда гилам, ип газлама ва шойи тўқилади. Хитой манбаларида қайд этилишича, милоддан аввалги 65-йили Ёркендда 2300 дан зиёд хонадон бўлган, аҳолиси сак (юн. манбаларида скиф)лар деб кўрсатилган. Ёркенд 1465—1759-йилларда бутун Шарқий Туркистонни ўз ичига олган Ёркенд хонлигининг маркази эди. Шаҳар атрофидан темир рудаси ва қимматбаҳо яшма тоши олинган. Ёркенд орқали қадимда Ўрта Осиёдан Шарқий Туркистоннинг бошқа шаҳарлари ва Ҳиндистонга борадиган карвон йўли ўтган. Шаҳар Буюк ипак йўлида жойлашганлигидан қадимдан ҳунармандчилик (гилам, ип газлама, шойи тўқиш) равнақ топган. Шаҳарда қадимий обидалардан малика ҳамда шоира Омонисахон (ХВИ аср) мақбараси ва хон дахмалари (Олтунум) сақланган. Ўзбек шоири Фурқат (1859—1909) умрининг сўнгги йиллари Ёркендда яшаб ижод қилган, 1990-йилда шоир қабри устига мақбара қурилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |