Yormuhammad Muborakov
Ёрмуҳаммад Нурупович Мубораков (1944.22.4, Олмаота вилояти, Уйғур тумани-1999.18.11, Тошкент) — механик олим. Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1994), техника фанлари доктори (1989), профессор (1991). ТошДУ ни тугатган (1970). Ўзбекистон Фанлар академияси нинг Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институтида илмий ходим, катта илмий ходим, лаборатория мудири, директор ўринбосари, директори (1970—97). Ўзбекистон Фанлар академияси нинг физикамат ва техника фанлари комплекси раиси ўринбосари (1998—99). Асосий илмий ишлари ер ости фазовий иншоотларини сейсмик кучлар таъсирида деформацияланиш-зўриқиш ҳолатларини тадқиқ қилишнинг назарий асосларини яратишга оид.
| Ёрмуҳаммад Мубораков | |
|---|---|
| Таваллуди | 22-апрел 1944-йил |
| Вафоти |
18-ноябр 1999-йил (55 ёшда) Тошкент |
Манбалар
- Сейсмодинамика подземних сооружений типа оболочек, Т., 1987.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |