Ёруба - Нигериядаги халқ (25,5 млн. киши). Африканинг Бенин, Гана, Того ва б. мамлакатларида ҳам яшайдилар. Умумий сони 26,2 млн.киши (1990-йиллар ўрталари). Ёруба тилида сўзлашади. Диндорлари — христианлар, шунингдек, сунний мусулмонлар; анъанавий диний эътикрдлар ҳам учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил